RU

Последние новости

08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  0 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  1 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  3 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  14 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  3 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  35 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  6

Яман терма жамоаси устози: "Шомуродовни тўхтатишга ҳаракат қиламиз" Новости

Яман терма жамоаси устози: "Шомуродовни тўхтатишга ҳаракат қиламиз"

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Сами Ҳасан Ал Наш ва жамоа дарвозабони Салим Авад иштирок этишди.

"Биринчи навбатда матбуот анжуманига келганинглар учун раҳмат айтаман. Эртанги баҳс иккала жамоа учун ҳам муҳим. Эртага Ўзбекистоннинг устунлиги ўз мухлислари қаршисида ўйнашида. Биз олдинги икки ўйинда бўлгани каби яхши ўйнашга ва Тошкентдан ижобий натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз", - деди бош мураббий.

- Яман терма жамоаси сўнгги бор Тошкентга келганида Ўзбекистонга жиддий қаршилик кўрсатганди. Шундан кейин терма жамоа ўйин услуби, таркибида ўзгаришлар бўлдими?
- Бугунги кунда таркибимизда кўплаб ёшлар бор. ЖЧ-2022 саралашидаги дастлабки икки ўйинда 3 нафар тажрибали футболчилар ўйнай олишмади, улар эртага майдонга тушишади.

- Сиз Ўзбекистон терма жамоасини яхшилаб ўргангансиз, бунга шубҳа йўқ. Нима деб ўйлайсиз Ўзбекистон футболи ривожланишдан тўхтаганми ёки нотўғри йўналишда кетаяптими?
- Ўзбекистон ҳалигача Осиёнинг етакчи давлатларидан бири. Тўғри балки сўнгги ойларда жамоанинг ўйинида пасайиш бўлгандир, аммо барибир Ўзбекистон кучли жамоа ҳисобланади.


- Яман дастлабки икки ўйинда дуранг ўйнади. Эртанги баҳсда очко олсангиз етарлими ёки фақат ғалаба учун ўйнайсизми? Гуруҳимиздаги энг кучли жамоа қайси?
- Айтиш мумкинки эртанги баҳсда иккала жамоанинг имконияти бир хил. Гуруҳда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони нисбатан кучлироқ. Ўз майдонимизда яна 3та ўйин бор, ўша ўйинларда кўпроқ очко олишга интиламиз.

- Яман сиёсий вазият туфайли ўз уй ўйиинларини Баҳрайнда ўтказишга мажбур бўлмоқда. Бу футболчиларга қанчалик қийинчилик туғдиради?
- Тўғри айтдингиз, нейтрал майдонда ўйнашга мажбур бўлмоқдамиз. Йиғинни Саудия Арабистонида ўтказаяпмиз ва ўзимизни уйдагидек ҳис қилаяпмиз. Сабаби бу ерда кўплаб мухлиисларимиз бор. Аммо ҳеч нарса Яманда ўйнашимизга етмайди.

- Фаластин билан ўйииндан сўнг Ўзбекистон терма жамоасида бош мураббий ўзгарди, катта эҳтимол билан тактика ҳам футболчилар ҳам ўзгаради. Бу борада қандай фикрдасиз?
- Жуда яхши савол. Янги мураббий келганидан кейин тактика ўзгариши аниқ. Эртага бизда барчаси яхши бўлишига умид қиламиз.


- Элдор Шомуродов "Ростов" сафида ажойиб ўйин намойиш этмоқда ва кетма-кет голлар урмоқда. Эртага уни тўхтатиш учун нимадир ўйлаб қўйдингларми? Умуман Яман ҳимоявий ўйнайдими ёки ҳужумкор?
- Ўзбекистон терма жамоасида техник кучли бўлган футболчилар жуда кўп. Айнан Шомуродов ҳақида гапирадиган бўлсам, бўйи баланд бўлган, жисмонан кучли футболчи, айниқса жарима майдони ичида у тез ҳаракат қилади. Уни тўхтатиш учун қўлдан келганича ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистон терма жамоасида янги мураббий келганидан сўнг расмий ўйин ўтказгани йўқ. Рақибни қайси ўйинга қараб ўргандингиз?
- Ҳар бир жамоа рақибидан келиб чиқиб ўйнайди. Айтиб ўтдим, Ўзбекистон учун алоҳида ўйлаб қўйган тактикамиз бор.

"Беш йилдан буён Яманда чемпионат ўйинлари ўтказилмаяпти. Шу боис бизга қийин бўлади. Аммо ҳозирги бош мураббий яхши жамоа туза олган, эртага Яман футболи нималарга қодирлигини кўрсатмоқчимиз", - деди дарвозабон Салим Авад.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика