Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"
21 ноя 2025 19:50
Новости
Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"
"Барселона" вингери Ламин Ямаль жамоани уй стадионида қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.
"Мухлислар муҳим роль ўйнайди. Яқингача бизники бўлмаган майдонда тўп тепиб келдик. "Монжуик" яхши эди, лекин бу биз кутган нарса эмас. Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади ва бизга мавсумнинг қолган қисмида куч беради", – деди футболчи.
Ямалнинг "Барселона" билан шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, Ямалнинг трансфер қиймати 200 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" – "Атлетик" учрашуви эртага "Камп Ноу"да ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:15 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии