"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"
06 янв 17:20
Новости
"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"
Янги мавсумда “Хоразм” жамоасида Сергей Токов иш бошлади. Жамоа Александр Ежов ва Сергей Токов мураббийлигида Тошкентда тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда. Ўтказилаётган йиғин ҳамда мавсум олдидан қўйилган мақсадлар ҳақида жамоа мураббийи Сергей Токов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Йиғинларни бошладик. Секин-аста иш жараёнига киришмоқдамиз. Селекция ишлари ҳам давом этяпти. Умуман олганда, барчаси режа асосида кетмоқда", — дейди Сергей Токов.
— Таркибга яна кимлар қўшилиши мумкин?
— Жамоа, албатта, энг яхши футболчилар билан шартнома имзолашни истайди. Буни вақт кўрсатади. Кимларни қўшиб оламиз ёки олмаймиз — изланишлар давом этмоқда. Айрим позицияларга легионер футболчилар ҳам кўриб чиқилмоқда. Маҳаллий йигитлар орасидан бизга кераклиларини аниқлаб олдик. “Сурхон”дан Нодир Абдухолиқов ва Суннатилла Ҳамиджоновни яхши биламан. Айтганимдек, легионерлар бўйича музокаралар кетяпти.
— Раҳбарият олдингизга қандай вазифалар қўйган?
— Мақсадларимиз доим улкан. Ўз майдонимизда мухлисларни хурсанд қилишни истаймиз. Шу билан бирга, жамоа таркибини ёшартиришга ҳам эътибор қаратамиз. Хоразмлик ва бошқа ҳудудлардан бўлган ёш футболчиларни кўриб чиқамиз. Бу ўзимга ҳам ёқади. Клуб раҳбариятининг мақсадларидан бири ҳам шу.
— Жаҳон чемпионати билан боғлиқ зич тақвим мураббийлар учун қанчалик қийинчилик туғдиради? Апрель ойида олти тур ўтказилиб, кейин катта танаффус юзага келади…
— Ишни тақвимга мос равишда тузишга тўғри келади. Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири. Бу катта муаммо туғдирмаслиги керак. Бу борада тажриба бор. “Сурхон”да ишлаган пайтимда ҳам шунга ўхшаш вазият бўлган. Жаҳон чемпионатининг аҳамиятини яхши тушунамиз. Биз, мураббийлар, жамоани тайёрлашда ҳар қандай вазиятдан чиқиб кетишни билишимиз керак.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии