Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"
06 янв 20:37
Новости
Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"
- Ҳумоюнмирзо, "Андижон" клубига хуш келибсиз! Ушбу таклифни қабул қилишда ким билан маслаҳатлашдингиз?
- Авваламбор, Андижон мухлисларига ассалому алайкум. Таклифга келадиган бўлсак, дадам ва акам билан маслаҳатлашдим.
- Рости, шундай таклиф бўлишини кутганмидингиз ва уни қандай қабул қилдингиз?
- Тўғрисини айтсам, таклиф бўлишини кутмагандим. Лекин бундай атмосферада ўйнашни ният қилгандим. Ушбу таклифдан хурсанд бўлдим.
- Биласиз, бу мавсумда жамоанинг мақсадлари ва режалари катта. Шунинг учун таркиб кучайтириляпти. Рақобат ҳам кучли бўлади. Ўзингизни кўрсатишга тайёрмисиз?
- Мен ҳам жамоага қўлдан келганча мақсад ва режаларни амалга ошириш йўлида ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Мен рақобатга тайёрман. Худо хоҳласа, албатта ўзимни яхши тарафлама кўрсатаман ва шунга ҳаракат қиламан.
- "Бургутлар" аъзосига айланишингизни фаолиятингизда қандай босқич деб ўйлайсиз?
- Юқори деб ҳисоблайман. Худо хоҳласа, футболчи сифатида ўсишимга ёрдам беради, деб ўйлайман.
- Ўзингиз учун рақамни танладингизми?
- 10 ва 11-рақамларни жуда ёқтираман. Шулардан бирини танлаган бўлардим.
- "Андижон"га ўтишингиз билан табриклаган дастлабки уч нафар одам ким бўлди?
- Дадам, онам ва акам биринчилардан табриклашди.
- Мухлислар учун нима дея оласиз?
- Мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан ҳамда жамоамизни яхши натижани қўлга киритишида ўз ҳиссамни қўшишга бор кучимни сарфлайман.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии