RU

Последние новости

18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  3 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  1 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  16 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  7 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  13 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  3 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  24 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  7

Хайрулла Холиқов: "Бавария" қирол? Беғамовдан навбатдаги ўта кулгули ва баландпарвоз гаплар" Новости

Хайрулла Холиқов: "Бавария" қирол? Беғамовдан навбатдаги ўта кулгули ва баландпарвоз гаплар"

Кеча таниқли журналисти, АГМК футбол клуби матбуот котиби Шаҳбоз Беғамов жаҳон футболида Германия гегемони "Бавария"ни қирол дея атаганди.

Мазкур пост сайтимизда эълон қилинган ва бу турли мухлислар ўртасидаги муҳокамага сабаб бўлди. Эндиликда бунга жавобан сайтимиз ижодкори, "Локомотив" клуби матбуот котиби Хайрулла Холиқов ўзининг "Футбол ва ҳаёт" телеграм каналида муносабат билдирди.

"Шаҳбоз Беғамовдан навбатдаги ўта кулгули ва баландпарвоз гаплар. 

Биринчидан, "Бавария" ҳали жаҳон тугул, Европа қироли ҳам эмас. "Бавария" Германияда чемпион ва Кубок эгаси бўлган бўлиши мумкин, лекин ҳали ЕЧЛни ютмади. 

Жаҳон қироли бўлиш учун олдин ЕЧЛни, кейин УЕФА Суперкубогини ва ундан кейин клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ютиши керак бўлади.

Ана шу мусобақаларни ютсин, гап йўқ ҳақиқатан жаҳон қироли деймиз ва олқишлаймиз", - дейилади постда.

Эслатиб ўтамиз, сайтимизнинг мазкур икки ижодкори аввал ҳам кўплаб мавзуларда ўзаро баҳс-мунозарага боришган.

Қизиғи, Суперлиганинг навбатдаги турида ҳам айнан мазкур иккала матбуот котиблари фаолият юритаётган жамоалар: АГМК - "Локомотив" ўзаро тўқнаш келади. Кўринишидан, Беғамов & Холиқов қарама-қаршилиги Суперлига доирасидаги баҳсда ҳам давом этади.

Хўш, ўринли савол туғилади. Сизнингча, жаҳон футболида ҳозирги кундаги энг барқарор ва кучли жамоа қайси?

Барчанинг ўз фикри бор ва ҳамма фикр билдиришга ҳақли. Сайтимиз ўқувчиларидан мавзуга оид фикр билдиришни ва шахсиятга доир ҳақоратли сўзлар ишлатилмаслигини сўраймиз.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика