Хамес: “Реал" қўйиб юборишни истамади, Англияга йўл олсам яхши бўларди"
16 авг 2020 21:05
Новости
Хамес: “Реал" қўйиб юборишни истамади, Англияга йўл олсам яхши бўларди"
“Ўзимни бахтли ҳис қиладиган ва мени қадрлашадиган ерга бориб ўйнашни хоҳлайман. Бу Италия, Испания, Англия бўлиши мумкин. Бу ҳали ҳам жавобсиз савол. А Серия ва АПЛдан ташқари, кўплаб яхши лигаларда ҳаракат қилди. Англияга йўл олсам яхши бўларди, чунки бу энг зўр чемпионат.
Бу йил бошқа жамоага ўтмоқчи эдим, аммо “Реал” қўйиб юбормади ва қолишга мажбур бўлдим. Кўпроқ ўйнашим мумкин бўлга клубга ўтишни истардим, чунки жорий мавсум ўзимни кўрсатиш учун кўп имкониятга эга бўлмаслигимни сезгандим”, дейди колумбиялик.
29 ёшли ярим ҳимоячининг мадридликлар билан амалдаги келишуви 2021 йилнинг ёзигача тузилган. Ҳужумкор ўйинчининг трансфер қиймати 32 млн еврога баҳоланмоқда. У Ла Лиганинг якунланган мавсумида 8 ўйинга қатнашиб, 1 тадан гол ва пасни ўз ҳисобига ёздирган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии