RU

Последние новости

09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  3 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  2 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  5 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  2 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  9 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  3

Халқаро майдонларда нима гап? Новости

Халқаро майдонларда нима гап?

Бу мавсум клублар ўртасидаги халқаро майдонларда иштирок этаётган ҳар икки жамоамизнинг унчалик омади келмаяпти.

Осиё чемпионлар лигаси Элит мусобақасида қатнашаётган "Пахтакор" ҳозирча 4та ўйин ўтказиб, икки бор дуранг қайд этди ва иккита ўйинда мағлуб бўлди. Натижада 2 очко билан 10-ўринда боряпти.

Осиё чемпионлар Лигаси 2 мусобақасида иштирок этаётган "Насаф" ҳам 4та учрашувда майдонга тушиб, бир бор ғалаба қозонди, бир марта дуранг ўйнаб, иккита беллашувда мағлуб бўлди. Жамоа 4 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди.

Маълумки, Элит ОЧЛ Ғарб минтақасида 12та жамоа кураш боряпти ва 8таликка кирган жамоалар кейинги босқичга йўл олади. Бунинг учун "Пахтакор" қолган тўртта ўйиннинг камида иккитасини ютиши шарт. Жамоа ўз майдонида кечган "Ал Райан" билан баҳсда яхши ҳаракат қилди, ҳатто бир нечта вазиятларга эга бўлди, аммо футболда шунақа - гол урмасанг ютмайсан. "Ал Райан" футболчисининг жарима майдончасига ичига ҳаволатиб оширган тўпи тасодифан голга айланди.

Биз ҳар қанча "Пахтакор" зўр ўйнади демайлик, барибир мусобақа формати ва рақамларга келганда таблодаги якуний ҳисоб гапиради. Чиройли ўйин фақат оғизда қолиб кетади.

"Пахтакор"нинг навбатдаги тўртта ўйини қуйидагича:

25 ноябрь. "Истиқлол" - "Пахтакор"

3 декабрь. "Пахтакор" - "Ал Айн"

4 февраль. "Ал Гарафа" - "Пахтакор"

17 февраль. "Пахтакор" - "Ал Садд"

Кўриб турганингиздек, "Пахтакор" қолган турларни Эрон, БАА жамоалари ва Қатарнинг икки клубига қарши ўтказади. Жамоа шу тўртта ўйиннинг қайсиларида ғалаба қозона олади деган саволни мухлисларга қолдирамиз.

ОЧЛ 2да қатнашаётган "Насаф"нинг гуруҳ босқичида иккита ўйини қолди. Жамоа гуруҳдан чиқиши учун ҳар иккала баҳсни ўз фойдасига ҳал этиши шарт. Чунки бу каби турнирларда 10 очко билан гуруҳдан чиқса бўлади. "Насаф" Иордания клуби билан кечган баҳсда камида дурангга лойиқ эди. Аммо бу ўйинда ҳам қаршиликлардан омад юз ўгирди.

"Насаф"нинг кейинги иккита учрашуви:

27 ноябрь. "Насаф" - "Ал Қувайт"

4 декабрь. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф"

Рўзиқул Бердиев гуруҳдаги энг кучли рақиб сифатида "Шабаб Ал Аҳли"ни айтиб ўтди. Тўғри, балки ростан энг кучлидир, аммо рақамлар "Ал Ҳуссейн"ни гуруҳ пешқадами сифатида кўрсатмоқда. Бу жамоа 9 очко тўплаб биринчи ўринда боряпти ва "Насаф"ни ҳар иккала ўйинда мағлуб эта олди. "Насаф" ўз майдонида "Шабаб Ал Аҳли"ни 2:1 ҳисобида енгганди, энди охирги турда шу жамоа майдонига сафар қилади. Унгача эса ўз уйида гуруҳ аутсайдери "Ал Қувайт"ни қабул қилади.

Имконият кимда кўп?

Кейинги босқичга чиқиш учун имконият кимда яхшироқ: "Пахтакор"дами ё "Насаф"дами? Бизнингча тенг деган бўлардик. Тўғри, "Пахтакор"да ҳали ўйинлар сони кўпроқ, бироқ кучлилар билан ўйнайди. "Пахтакор" ҳам, "Насаф" ҳам иккита учрашувни ўз фойдасига ҳал этиши шарт, йўқса мусобақадаги иштироки тугайди.

Улар биздан кучлими?

"Пахтакор" шу пайтгача БАА, Эрон, Ироқ ва Қатар клубларига қарши баҳс олиб борди. Бир неча йилдан бери Осиё футболини кузатувчи сифатида айтишим мумкин, ҳозирги пайтда энг кучли жамоалар Саудия Арабистонида. Ғарб минтақасидаги қолган жамоалар билан бемалол ўйнаса бўлади. Бежизга Саудиянинг учта клуби - "Ал Ҳилол", "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" турнир жадвалида юқори учликни эгаллаб тургани йўқ. Чунки бу клублар чиндан ҳам кучли.

Лекин кейинги ўринларда бораётган "Ал Садд", "Ал Васл", "Ал Гарафа" каби жамоаларни жудаям кучли демаган бўлардим. Мана шу исталган уч жамоанинг бири ўрнида "Пахтакор" бўлиши мумкин эди. Лекин айтиб ўтганимиздек, ўйин эмас рақамлар клубларни юқорига кўтаради. Аммо унутмайлик, рақамларни келтирадиган ўйин ҳисобланади.

Худди шу каби "Насаф"нинг ҳар иккала баҳсда Иордания клубига имкониятни бой бериши тасодиф эмас. Кўпчилик Рўзиқул Бердиев Суперлига чемпионлиги йўлида ОЧЛ 2ни қурбон қилди деяпти. Лекин мен бу фикрга қўшилмайман. Шунчаки, "Насаф"нинг омади келмади холос, ахир ким ҳам халқаро майдонда ўзини кўрсатиб пул ишлашни хоҳламайди.

Сафардаги ўйинларни қўя турайлик, "Пахтакор"нинг ўз майдонида БАА ва Қатар клубларини мағлуб эта олмагани, "Насаф"нинг икки бор Иордания клубидан мағлубиятга учрагани жамоаларимиз кучсизланиб бормоқдами деган тасаввурни келтиради. Мутахассислар ва футбол билимдонлари бу ўйинларни жуда чуқур таҳлил қилишлари лозимки, нима учун биз уйда ютишимиз керак бўлган жамоаларга мағлуб бўляпмиз. Буни ҳеч қанақасига бир-иккита гап билан ёпиб бўлмайди. Чунки вақтида таҳлил қилиб, керакли чора кўрилмаса, халқаро майдондаги балларимиз яна тушиб кетади ва ОФК квота ажратаётганда Ўзбекистонга доимгидек иккита ўрин бериш билан чекланади. Биз эса ОЧЛ Элит ва ОЧЛ 2 мусобақасида Ўзбекистондан камида 4та клуб иштирок этишини хоҳлаймиз.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

   
09 ноя 17:37:31
Fan_BARCA
Xarqaro maydon enasinikida hozircha
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика