RU

Последние новости

21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  0 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  1 21:11Конференциялар лигаси саралаши. "Викинг" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  16 21:05Суперлига. "Насаф" – "Андижон" 1:1 (матнли трансляция)  42 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  1 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  4 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  1 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  2 18:49"France Football" "Олтин тўп"га даъвогар 30 нафар футболчини эълон қилди: Дембеле, Хвича ва Ямаль рўйхатда  8 18:39Йилнинг энг яхши футбол клуби бўлишга даъвогар жамоалар аниқ  4 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  7 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  4 17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  1

Чипта нархи Женнифер Лопес концертидан каррасига арзонроқ, шиддати эса юқорироқ бўлиши кутилаётган ўйинга превью Новости

Чипта нархи Женнифер Лопес концертидан каррасига арзонроқ, шиддати эса юқорироқ бўлиши кутилаётган ўйинга превью

Бугун Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Насаф" – "Андижон" учрашуви бўлиб ўтади.

Турнир жадвалининг қудратпешвоси бўлиб турган "Насаф" ушбу турда улкан мухлислар армиясига эга "Андижон"ни қабул қилади. "Насаф"нинг қайноқ ёзги танаффус чоғидаги "қайноқ" трансферлари иккинчи давранинг илк турида "музлатгич" вазифасини ўтаб берди. Эҳтимол, бўлажак учрашувда улардан жиллақурса бир нафарини баҳолаш имконияти пайдо бўлар. Водий клубининг янги қизил либослилари эса аллақачон жамоага мослашишни бошлади. Жумладан, Қирғиз Республикаси дарвозабони Эржан Токотаев ўтган турнинг рамзий жамоасига киритилди. Бироқ бу турда у дарвоза четидаги сочиғи билан юзидаги терларини аввалгидан кўпроқ артишига тўғри келади.

Икки жамоа ҳам иккинчи даврани Базз Лайтер мультқаҳрамони қиёфасидаги кайфиятда бошлади. "Насаф" Жиззахда "Сўғдиёна"ни қийинчилик билан мағлуб этган бўлса, "Андижон" "Қўқон-1912"ни аяб ўтирмади.

Жамоалар Суперлига доирасида ўзаро 47 маротаба тўқнаш келишган бўлиб, уларнинг 28 тасида "Насаф"нинг қўлиб баланд келган, 12 ўйинда томонлар ўйиндан сўнг ўзаро қўл сиқишган бўлса, 7 беллашувда қаршиликлар қаршилик қила олишмаган. Мазкур баҳсларда "Насаф" Бенжамин Франклин сурати акс этган қоғозда қайд этилган сон билан баравар гол урган бўлса, ўз даврозасидан шунинг ярмидан сал кўпроқ (52 марта) ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.

Жамоалар жорий йил икки маротаба тўқнаш келишга улгурди. Дастлабкиси – Суперлига доирасида бўлиб, водийдаги беллашувда жамоалар бир-бирига биттадан тўп туҳфа қилишганди. Иккинчиси эса жиддийроқ – Ўзбекистон Суперкубоги бўлиб, унда Ҳусайн Норчаевнинг пенальтидан урган голини ўйин тақдирини ҳал қилганди. "Андижон" ушбу мағлубият аламини олиш учун ҳам Қашқадарёга ташриф буюриши турган гап.

Қолаверса, Максим Шацких ҳозирги қадар бош мураббий сифатида Рўзиқул Бердиев жамоасини мағлуб эта олмаган. Ушбу серия нақ 8 ўйинни ташкил этади.

Тахмин. Чипта нархи Женнифер Лопес концертидан каррасига арзонроқ, шиддат жиҳатдан эса юқорироқ бўлиши кутилаётган ўйинга ташриф буюрган мезбон жамоа мухлислари 56 ёшли хоним томошасини танламагани учун афсусланмайдиган кайфиятда стадионни тарк этишса керак.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

+2   
07 авг 15:09:06
FK Barselona
Gap yuq maqolaga.RESPEKT
   
07 авг 18:59:01
Азимжон Кенжаев
Ответ на комментарий пользователя Ishqiboz Muhlis
Шунча нархга ким билет ОЛИБ киради мен масалан пулим бўлса ҳам кирмайман. Аммо шу нархда билетни ОЛИБ кирадиганлар аслида кимлар. Хўп артистлар бўлсин. Аммо ўша артистлар ҳам ... Билмадим хозир қоним қайнайди.
Бутун марказий осиё давлатларидан келишган Тошкентда гастинсаларда жой йук
   
07 авг 18:54:18
Ishqiboz Muhlis
Ответ на комментарий пользователя Азимжон Кенжаев
Женеферни билетини нархи накт 4 миллион экан
Шунча нархга ким билет ОЛИБ киради мен масалан пулим бўлса ҳам кирмайман. Аммо шу нархда билетни ОЛИБ кирадиганлар аслида кимлар. Хўп артистлар бўлсин. Аммо ўша артистлар ҳам ... Билмадим хозир қоним қайнайди.
   
07 авг 18:50:26
Ishqiboz Muhlis
Хақиқатда айниқса бугун Андижон мухлислар армиясига эга. Негаки суперлигада Насафдан пастдаги командалар мухлислари ҳам Насафни мағлубиятини кутади. Водий мухлислари ҳам аниқки Андижон тараф. Ва яна бир ЯНГИ мухлислари пайдо бўлдики. Булар Қирғизистон мухлислари булар ўз дарвозабонини қўллаб бирорта гол ўтказмаслиги тарафдори бўлишади.
   
07 авг 17:34:57
Шуржи шахрисабз
Nasaf chempionlik uchin harakat qiliyapti. Andijon ham muxlislar uchin uynaydigan jamoa. Ikkalasiga ham omad. Kuchlisi yutsin.
   
07 авг 16:40:31
Baxter Yarashev
Бу маколадан кейин энди кариялар Базз Лайтерни, ёш мухлислар Бенжамин Франклин кимлигини уйлаб чикишади.
   
07 авг 16:34:09
Игорьжон
Насаф хам Андижон хам севимли жамоа деб биламан,иккала жамоага хам омад тилайман.
   
07 авг 15:20:54
Азимжон Кенжаев
Женеферни билетини нархи накт 4 миллион экан
   
07 авг 15:16:43
???????????????????????????????????? ????????ℎ??????????????????
Stadion sig’imi kam kursatilgan 21000 ta muhlis ketadi
-2   
07 авг 15:21:22
Artur1801
Аваз Охун ёзган деб ўйлабман бу мақолани. Насафга омад ғалабали серия давом этсин илоҳим.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика