Хаби Алонсо "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши ва ўзи билан Гюлерни олиб келиши мумкин
26 фев 18:12
Новости
Хаби Алонсо "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши ва ўзи билан Гюлерни олиб келиши мумкин
"Ливерпуль" "Реал" собиқ бош мураббийи Хаби Алонсони таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда "TEAMtalk" нашри хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик мутахассис тайинланса, ўз шартларини ҳам белгилаб қўйган. Хусусан, у жамоада "Реал" ярим ҳимоячиси Арда Гюлерни кўришни истайди.
Туркиялик хавбек 2023 йили "Фенербахче"дан Мадрид клубига 26 млн еврога ўтган. Унинг "қаймоқранглилар" билан шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган
Гюлер жорий мавсум барча мусобақаларда 38 ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 12 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 90 млн евро деб баҳоланмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии