RU

Последние новости

21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  13 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  94 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  59

Владимир Бубанья: “Янги бош мураббий Баҳром Ҳайдаров ҳақида бирор нарса дея олмайман, чунки...” Новости

Владимир Бубанья: “Янги бош мураббий Баҳром Ҳайдаров ҳақида бирор нарса дея олмайман, чунки...”

Жорий йилда таркибини бир қатор тажрибали ва маҳоратли футболчилар билан тўлдириб олган “Сурхон” жамоаси мавсум стартини муваффақиятсиз бошлади.

Карантин жамоага ва футболчиларга хатоларни кўздан кечириб олиш учун қай даражада фойда беради? Биз бу борада жамоанинг сербиялик легионери Владимир Бубаньянинг фикрлари билан қизиқдик.

“Ҳозирда карантинни уйимда, оилам даврасида ўтказяпман. Мураббийлар ҳар бир футболчига уйда индивидуал шуғулланиши учун алоҳида дастур юборишган. Шу дастур асосийда ўзим якка тартибда машғулотларни олиб боряпман. Асосан машқлар жисмоний томондан ўзимизни ушлаб туришимизга йўналтирилган. Ҳозирда, ҳеч бир жамоада жамоавий шуғулланишни имкони йўқ. Ўйлашимча, клубдаги барча футболчилар жим ўтирмаяпти. Ҳаммаси белгиланган вазифани бажармоқда. Жамоадошларим билан алоқада бўлиб турибмиз доим. Умид қиламанки, биз карантиндан сўнг янада кучли бўлиб қайтамиз ва даражамизни сақлаб қоламиз.



Янги бош мураббий Баҳром Ҳайдаров ҳақида бирор нарса дея олмайман. Чунки, ушбу мутахассис билан илк бор бирга ишламоқдаман. Ҳамжиҳатликда юқори марраларни забт этишимизга ишонаман. Биз дастлабки учта турда яхши ва чиройли футбол кўрсатишга интилдик. Натижа эса қониқарсиз кўриниш олди. Суперлига баҳслари давом эттирилгач хатоларимизни такрорламасликга ва қимматли очколарни жамғариш учун бор кучимизни ишга соламиз. Мухлисларни яна ғалабалар билан хурсанд қилишга, уларга ёқадиган ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Жамоамизнинг жонкуяр мухлисларига соғлик ва саломатлик тилаб қоламан”,- дейди Бубанья.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика