RU

Последние новости

19:00Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 1:0 (матнли трансляция)  9 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  2 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  2 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  2 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  8 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  14 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1

Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда" Новости

Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"

Суперлиганинг 13-тури доирасида "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.

- Жуда оғир ўйин бўлди. "Бухоро" жуда тартибли жамоа. Уларнинг сўнгги ўйинларини инобатга оладиган бўлсак, жамоа ўзи учун муносиб бўлмаган жойда турибди. Бугун улар яхши ҳимояланишди ва ўз омадини қарши ҳужумларда излаб кўришди. Уларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш биз учун осон бўлмади. Ўйин якунида ғалаба голини уриб, 3 очкони олганимиздан хурсандман.

- Жамоа футболчилари ўйин якунланганидан кейин ғалабани мухлислар билан нишонламаяпти. Бунга нима сабаб бўлмоқда? Шу нарсани қайтаришни сўраган бўлардим.

- Бу савол менга эмас. Ҳар бир мухлиснинг ўзига ҳом қарашлари, фикрлари бор. Ҳақиқий мухлис жамоа ғалаба қозонса ҳам, мағлуб бўлса ҳам футболчилар билан бўлишлари, шу ерда ишлаётган ҳар бир персоналга, мураббийлар штабига ҳурматда бўлишлари керак деб ҳисоблайман. Бу менинг фикрим. Шу сабабли бу борада гапириш ёки фикр олиб бориш менинг функциямга кирмайди деб ҳисоблайман. Мухлисларга сабр тилайман, ҳали чиройли ғалабалар келади. Шунчаки яхши ва ёмон кунда ҳам биз билан бўлишлари ва ҳақиқий мухлис эканлигини кўрсатишлари керак.

- Сўнгги ўйинларда вазиятлар кам яратилмоқда, шу сабабли голлар ҳам камайиб кетди. Бунга иссиқ сабаблими ёки таркибдаги легионерларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар топилмаяптими?

- Юқори ҳарорат бу табиий ҳолат. Лекин ўтган ўйинда бизда дарвозабон билан бирга-бир ҳолатдан икки марта бўлди. Шу вазиятларни урганимизда ҳисоб 2:0 бўлган бўларди ва биз иккита гол урган бўлардик. Бугунги ўйинни ҳисобга оладиган бўлсак, рақиб жуда тартибли жамоа, ўйиндаги вақтнинг катта қисмини ҳимояланишга ажратди. Балки улар ўз вазифаларини яхши бажаришгандир, лекин сўнгги дақиқаларда эътиборнинг йўқотилиши сабабли биз ғалаба голини уриб кетдик. Бу футбол, ҳозир ҳамма рақибини яхши тахлил қилмоқда, ўрганмоқда ва шунга қараб ўйинини қурмоқда. Шу сабабли буни нормал ҳолат сифатида қабул қилиш керак. Ҳозир мураббийлар штаби рақибларни яхши ўрганиб, футболчиларга исталган рақибига қарши ҳимояда яхши ўйнаб, ҳужумда имконият қолдирмасликка ҳаракат қилишмоқда. Асосийси 3 очкони қўлга киритдик.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика