RU

Последние новости

20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  37 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  5 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  10 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  17 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4

Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди Новости

Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди

Суперлига 26-туридан ўрин олган баҳс якунига етди.

Суперлига

26-тур

"Қизилқум" – "Динамо" 2:0  

Навоий. "Ёшлар" спорт мажмуаси. 19:00

Голлар: Ислом Кенжабоев 2', Жамбули Жигаури (Ислом Кенжабоев) 31'

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров, Дилшод Жуманиёзов

Захира ҳаками: Анвар Исмоилов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Насибабону Тошмуҳаммедова

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов, 4.Илҳом Ваҳобов, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев, 9.Ислом Кенжабоев (17.Акмал Музаффаров, 70), 11.Жамбули Жигаури (6.Муродали Усмонов, 87), 16.Асрор Ғафуров, 22.Шаҳзод Туропов *18.Фарҳод Бекмуратов, 78), 23.Самандар Шукуриллаев, 70.Шоҳруз Норхонов (7.Даврон Анваров, 78), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (79.Диёр Рахматиллоев, 87), 88.Душан Мийич.

Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 19.Илҳом Кенжабоев, 33.Султон Раҳматов, 71.Асадбек Бахшиллоев.

"Динамо": 27.Эдем Неманов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 10.Анвар Ҳожимирзаев, 16.Ричард Фрайдей (25.Ойбек Ўрмонжонов, 46), 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов (11.Хислат Халилов, 70), 37.Фирдавс Абдураҳмонов (99.Улуғбек Ҳошимов, 46), 55.Дмитрий Плетнёв (88.Марко Станоевич, 46), 77.Маҳмуд Маҳамаджонов (23.Беҳрузбек Облақулов, 86).

Захира: 13.Равшанбек Ягудин, 8.Санжар Қодирқулов, 12.Абдулаҳаджон Ҳошимов, 14.Баҳодир Насимов.

Огоҳлантиришлар: Дмитрий Плетнёв (1), Ислом Кенжабоев (34), Анвар Ҳожимирзаев (38), Душан Мийич (43), Жаҳонгир Ўрозов (54).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+2. Уууух! Ўрмонжоновнинг узатмасидан сўнг Кучеренко бош билан зарба берди, ноаниқ. 

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди. 

89. Ууух! Ўрмонжоновнинг айланма зарбасидан сўнг тўп дарвозадан жой олишига бир бахя қолди, тўп йўл-йўлакай Мийичга тегиб майдондан чиқиб кетди. 

88. Зарбааа! Халиловнинг зарбасидан сўнг ҳимоячи Ваҳобов сэйв кўрсатди! У зарбани бош билан бартараф этди!  

87. "Қизилқум"да 2 та ўзгариш: Жуманқўзиев ўрнига Рахматиллоев, Жигаури ўрнига Усмонов тушди.  

86. "Динамо"да алмаштириш: Маҳамаджонов ўрнига Облақулов учрашувни тугатиб қўяди. 

84. "Қизилқум" ҳимоясида бироз пала-партишлик кузатилди, аммо якунда Қувватов тўпга эга чиқди. 

78. "Қизилқум"да 2 та алмаштириш: Туропов ўрнига Бекмуратов, Норхонов ўрнига Анваров баҳсни давом эттиради. 

75. "Динамо" тўпга эгалик қилган ҳолда ҳужум ташкил этиш тараддудини кўрмоқда, аммо мезбонлар ҳимоячи жуда ҳушёр.

70. "Динамо"да алмаштириш: Абдусаломов ўрнига Халилов туширилди.

70. "Қизилқум"да ўзгариш: Кенжабоев ўз ўрнини Музаффаровга бўшатиб берди. 

69. Зарбааа! Ҳошимовнинг бош билан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди. 

67. Зарба! Ҳожимирзаев бир ҳимоячини алдаб, дарвозан пойлади, Қувватов ўз ўрнида! 

64. Ҳаволатиб узатилган кетма-кет тўплар навоийлик ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилмоқда. 

59. Зарбааа! Марко Станоевич тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон йўллашга уринди, аммо хавфли зарбага аниқлик етишмади.

56. Зарбааа! Раҳматуллаевнинг кучли зарбасини Неманов қайтаришга эришди! 

54. Ўрозов қанотдан олдинга борган Раҳматуллаевга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди. 

49. Зарбааа! Станоевичнинг олисдан йўллаган зарбасини Қувватов дастлаб қўлидан чиқариб юборди, аммо кейин барибир ўзига бўйсундирди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Динамо"да 3 та ўзгариш: Абдураҳмонов ўрнига Ҳошимов, Плетнёв ўрнига Станоевич, Фрайдей ўрнига Ўрмонжонов майдонга тушди.

Биринчи тайм ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 2:0. Танаффус! 

45+2. Зарбааа! Норхоновнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Душан Мийич Абдураҳмоновни йиқитиб, тезкор қарши ҳужумни тўхтатиб қўйди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

42. Ҳожимирзаев тўпга интилиш чоғида навоийликлар посбони Қувватовни бироз туртиб юборди. Бироқ ҳаммаси жойида, баҳс давом этади. 

38. Ҳожимирзаев Туроповнинг оёғига тепди ва огоҳлантирилди. 

37. Зарбааа! Фрайдейнинг кучли зарбасини Қувватов қайтарди! 

36. Мезбонлар қарши ҳужумларда жуда фаол ҳаракат қилмоқда.

34. Ислом Кенжабоев Маҳамаджоновга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточка олди. 

33. Вадим Абрамов шогирдларидан фаолликни талаб қилиб, бақирмоқда. 

31. ГОЛ! Кенжабоев алдамчи ҳаракатларни амалга ошириб, Жигаурини қулай нуқтага олиб чиқди. Жамбули дарвозабон билан бирга-бир ҳолатда дарвозани ишғол қилди – 2:0!

29. Ҳожимирзаев Жуманқўзиевга нисбатан қўполлик ишлатди. 

28. Уууух! Кенжабоев деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, дарвозани нишонга олмоқчи бўлди, бироқ Кучеренко сўнгги паллада зарба йўлига тўғаноқ чиқди. 

26. Зарбааа! Норхоновнинг яқин масофадан берган зарбасини Эдем Неманов бартараф этди! 

24. Плетнёвнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг тўп шерикларидан ўтиб кетиб қолди ва майдондан чиқиб кетди. 

20. Зарбалар бўйича кўрсаткич – 2 га 3, тўпга эгалик қилиш фоизи эса икки жамоада ҳам 50% ни кўрсатмоқда. 

17. Зарбааа! Жумабоевнинг кучли зарбасидан кейин тўп ҳам ҳимоячига тегди, ҳам уни дарвозабон тўсишга эришди! 

13. Учрашув кескин курашлар остида давом этмоқда. "Динамо" гол ўтказганидан сўнг омадини фақат олдиндан изламоқда. 

8. Уууух! Ричард Фрайдейнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ўта хавфли, аммо ноаниқ кўриниш олди.

7. Кенжабоев Маҳамаджоновга нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам жарим белгилади. Футболчилар ўзаро тортишиб ҳам қолишди. 

2. ГОЛ! Ислом Кенжабоев олис масофадан белгиланган жарима зарбасини голга айлантирди! Суппер-пуппер гол! Тўп дарвоза тўққизлигига "михланди"!

1. Дмитрий Плетнёв Шоҳруз Норхоновга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва дарҳол огоҳлантирилди. 

1. Баҳс старт олди! 


 - Учрашув 19:00 да бошланади. 

Рейтинг: +7   

Комментарии

+4   
24 окт 19:37:39
Мирик с Бухары
Ўзи шу Ислом Кенжабоевнинг ўйинлари бошқача. МТЖда синаб кўриш керак шу болани!!!
+4   
24 окт 19:16:00
Адхамжон Низамов
Хакикатан супер ижро ва супер гол.МТЖ аъзолри хам шунка зарбаларни купрок бериш керак.Бири ухшамаса, кейингиси ухшаб колар.
+3   
24 окт 20:53:17
Б Х
Самаркандлик мухлислар хакамни сукишмокда. Нима айби бор хакамни. Ана сук Хожимирзаевни, пустой варатага гол уролмайдиган Кучеренкони
+3   
24 окт 19:39:56
Shodi Odilov
Нефтчида осон рақиблар қолди дейишетганмиди?☝️
+3   
24 окт 19:34:25
Otabek Ravshanovich
Qizilqum sehrli damlama içib çiqqanmi???
+2   
24 окт 20:35:24
Shodi Odilov
Ответ на комментарий пользователя Yodgor
Нефтчи динамо эмасда биродар
Биламан,динамо анча кучли нефтчидан
+2   
24 окт 19:32:28
Ravshan Ruzikulov
Qizilqumga omad tilaymiz
+2   
24 окт 19:22:14
salom salom
10 ta golni javobini beradigan yil goli Qizilqum ijrosidan qoyiiiiiiiiillllllllllll
+1   
24 окт 21:14:04
Александр Гейнрих
Кизилкум упай десам пешонанг йук
Динамони йиглашига алам йук
+1   
24 окт 21:13:54
Александр Гейнрих
Кизилкум упай десам пешонанг йук
Динамони йиглашига алам йук
+1   
24 окт 21:13:52
Александр Гейнрих
Кизилкум упай десам пешонанг йук
Динамони йиглашига алам йук
+1   
24 окт 21:03:32
salom salom
ABRAMOV HAYRATDA
+1   
24 окт 21:01:02
Davlatbek Alibekov
К,ИЗИЛКУМ мухлисларини галаба билан табриклайман Динамо у'рисча номли жамоани устидан ишончлик галабага эришди
+1   
24 окт 21:00:26
Isroiljon Qosimov
Суперлигада йил ГОЛИ бўлди манимча...
+1   
24 окт 20:58:45
Жахонгир-9
Ответ на комментарий пользователя Холмирзаев Комил
НАСАФНИ. 2 ТА УЙИНЧИСИ ГОЛ УРДИ НАСАФ БУЛАРНИ ЖУНАТВОРИБ КИМНИ ОЛГАНИНИ. ХАММА БИЛАДИ
Санжар Кувватов хам Насафда уйнаган.КЕйин пахтакорга кетган эди
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика