Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда
20 июл 23:59
Новости


Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда
As хабарига кўра, Винисиус ўз агенти орқали клубга янги шартнома шартларига кўра солиқлар тўлангандан кейин йилига 20 миллион евро олишни хоҳлаётганини маълум қилган. 2022 йилда имзоланган ҳозирги шартномага кўра, вингер ҳар мавсумда ўртача 15 миллион евро олади.
Хабар қилинишича, "Реал" Винисиусга Килиан Мбаппедан (йилига 15 миллион евро) кўпроқ маош таклиф қилишни хоҳламаяпти, бироқ француз футболчининг шартнома имзолашда олган тахминан 40 миллион евролик бонусини яширин маош деб ҳисоблаш мумкин.
Таъкидланишича, Винисиусга 5 мавсумга 1 миллиард евро тўлашга тайёр бўлган Саудия Арабистонининг таклиф ортиқ амалда эмас ва энди Вини ҳамда "Реал"нинг музокаралардаги мавқелари тенглашган. Бразилиялик футболчининг яқинлари янги шартнома бўйича муҳокамалар 2026 йилда қайта бошланишини тахмин қилмоқда. Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2027 йилда тугайди.
Похожие новости

Комментарии