RU

Последние новости

23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  1 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  38 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  11 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  6 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4 17:05Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз"  7 16:42"Манчестер Сити" Англия терма жамоасининг 20 ёшли футболчисига қизиқмоқда  1

Вилли Саньол: "ЖЧ-2006 финалидан сўнг Зидан билан 2 йил гаплашмаганман" Новости

Вилли Саньол: "ЖЧ-2006 финалидан сўнг Зидан билан 2 йил гаплашмаганман"

Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Вилли Саньол термадаги шериги Зинедин Зидан билан боғлиқ кичик тарихни айтиб берди.

Унга кўра, ҳимоячи 2006 йилги Жаҳон чемпионати финалидан 2 йил давомида Зидан билан гаплашмаган.

Эслатиб ўтамиз, Италия ва Франция терма жамоалари ўртасида кечган ўша финалда Зинедин рақиб ҳимоячиси Марко Матераццининг кўкрагига калла қўйгани учун бош ҳакам унга қизил карточка кўрсатган. Французлар эса кейинроқ пенальтилар сериясида имкониятни бой беришган.


"Ўйиндан сўнг Зидан кийиниш хонасидан ҳаммадан узр сўраган. Лекин, мен унинг кечиримини қабул қилмаганман, мен у билан гаплашишни хоҳламаганман, вақт бўлмаган, жуда кўп умидсизлик бор еди. Ўшанда бунинг вақти эмасди.

Мен ҳожатхонага бордим ва 10 дақиқада 250та сигарет чекдим. Шу тариқа беркинишга уриндим. Биз деярли 2 йил гаплашмадик. 2008 йил Европа чемпионатидан сўнг мен уйландим, турмуш ўртоғим мендан тўйга уни ҳам таклиф қилишимни илтимос қилди. Мен унга қўнғироқ қилдим. Кейин биз бирга овқатландик, орамизда ажойиб суҳбат бўлиб ўтганди", - дея Саньолнинг сўзларини келтирди "football-italia.net".

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика