RU

Последние новости

16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 5 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  2 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 16:00Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  2 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  6 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  17 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   9 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  4 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  1 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  10

Виктор Кумиков: "Аввал вазифамизни 100 фоизга расмийлаштириб олайлик" Новости

Виктор Кумиков: "Аввал вазифамизни 100 фоизга расмийлаштириб олайлик"

“Андижон” ҳамда “Бухоро” (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейинги ташкил қилинган матбуот анжуманида дастлаб мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков қатнашди.

Ўйин ҳақида

-  Баъзи ўйинчиларимиз, масалан Милич биз билан 10-15 кун бирга шуғулланмади. Шундай вазиятда ҳам ўйинни охиригача ушлаб турдик ва ғалабани сақлаб қолишга эришдик. Ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Рақибни йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Ҳужумга ва стандартларга кўпроқ эътибор қаратган ҳолда ўйин ташкил қилдик. Шунингдек, қанотлардан ҳам ҳужумларга ўтдик ва бу ўз натижасини бериб гол урдик. Энг асосийси, вазифани бажардик. 

-  Мухлисларсиз ўйин ёқдими?

-  Ишқибозларсиз ўйнаганимиз албатта билинди. Худди йиғин пайтида ўйнагандек ўйнадик. Ҳолбуки, мухлислар қаршисида бақир-чақирлар билан ўйнашнинг гашти бошқача. 

-  “Андижон” 1-ўринга янада мустаҳкамлашди. Ҳозирдан кейинги мавсум учун режалар тузяпсизми?

-  Келинглар, аввал вазифамизни 100 фоиз расмийлаштириб олайлик. Ҳозирча 90 фоизга эга деб ўйлайман (кулади). Яна иккита ўйинни ютиб олайлик, кейин режалар ҳақида гаплашсак бўлади. Режалар хусусида олдиндан бирор нима дейиш қийин. Эртага нима бўлишини билмаймиз. Кўп нарса раҳбариятга боғлиқ. 

-  Кейинги ўйин “Хоразм” билан ўтади. Бу учрашув ҳам қийин бўлади...

-  Молиявий қийинчиликлар бўлишига қарамай, жамоамиз яхши ўйин кўрсатяпти. Бошқа жамоа шундай ўйин кўрсатармиди? Йигитларимиз яхши руҳланиши эвазига муносиб ўйин кўрсатишяпти. 

-  Ўйин охирида бирданига 3 нафар футболчини алмаштирдингиз, бундай ўзгаришга кам қўл урардингиз...

-  Бу тактик ўзгаришлар эди. Биз схемани ўзгартиришга қарор қилгандик. Ёшларга имконият бердик. Ахир улар ҳам ўйнаши керак-ку! 

-  Стадион “прожектори” нима бўляпти?

-  Албатта, “прожекторлар” билан муаммо бор. Бизга йиғилишда, келаси йили агар стадионлар тайёр бўлмаса, ўйинларга рухсат берилмаслигини айтишган. Бу ерда клуб раҳбари Журъатбек Дилшодбековичга осон тутиб бўлмайди. Чунки унинг бир ўзига қийин. Суперлигада вилоят раҳбарияти ҳам жамоага катта ёрдам бериши керак. Битта одамни ўзига осон эмас. Агар вилоят раҳбарияти ҳам ёрдам берса, кўп нарса янада ижобий томонга ўзгариши мумкин.  

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика