RU

Последние новости

12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  13 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  11 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2

Виктор Жалилов: "Қувондиқ Рўзиев ўйин темпига улгура олмагани учун алмаштирилди" Новости

Виктор Жалилов: "Қувондиқ Рўзиев ўйин темпига улгура олмагани учун алмаштирилди"

Coca Cola Суперлига 18-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “лочинлар” устози Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

 Эҳтимол, бугунги ўйин у қадар томошабоп кечмагандир, лекин кескин курашларга бой бўлди. Жамоалар қайси поғонадан жой олган бўлмасин, барча ўйинлар жуда оғир кечмоқда. Ўйлашимча, бугунги дуранг адолатли бўлди. “Пахтакор”да ҳам, бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди, - дейди Виктор Жалилов.

- Қувондиқ Рўзиевнинг алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- У ўйин темпига улгура олмади, натижада у жойлашган қанотдан бир нечта ҳужумларни ўтказиб юбордик. Бундай ҳолат ҳамма футболчиларда учрайди. Шу боис, ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Сафимизда бу қанотда ўйнайдиган футболчилар етарли. Захира алмашиши ўз сўзини айтди, деб ўйлайман, ўйинимиз кучайди. Қанотлардан қарши ҳужумлар уюштирдик. Ушбу чизиқдаги ўйинни тенглаштиришга эришдик.

- Мутахассис сифатида мухлисларсиз футболга қандай қарайсиз?

- Албатта, ҳаммага қийин бўляпти, мухлисларга ҳам, футболчиларга ҳам. Мухлислар йўқлигида ўйинчилар психологик томондан жуда катта руҳий энергия сарфлашади. Бугун стадионда мухлислар бўлганида, голлар ҳам кўрармидик. Менимча, ўйинларда сермаҳсулликнинг пасайиши мухлисларнинг йўқлиги билан боғлиқ. Ишқибозлар ҳужумдаги ҳаракатларга ундашади, ўйиндаги шиддат ортади, албатта, мухлисларнинг йўқлиги футбол, умуман, спорт учун катта йўқотиш. Лекин шунга кўнишдан ўзга чора йўқ, бундан ҳеч қаёққа қочиб бўлмайди. Ҳар ҳолда, ҳиссиётлардан кўра, инсонлар саломатлиги устун.

- Бугунги ўйинда “Навбаҳор” дастлаб шиддат бобида “Пахтакор”дан устун кўринди. Лекин вақт ўтгани сари майдон эгаларидаги мудроқ ҳаракатлар сизларга ҳам юққандек кўринди...

- “Пахтакор” – жуда кучли жамоа. Улар таркибдаги футболчилари билан ўйин темпини назорат қила олишади. Ҳа, биз қайсидир дақиқаларда тезкор ҳужумлар орқали вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Шу боис, “Пахтакор” ҳам бизнинг ўйинимизга мослашишга интилди, таваккал олдинга интилмади, тартибли ҳимояланди. Умуман, бугун ҳар икки жамоа ҳужумга қараганда, мудофаадаги ишончли ҳаракатлар билан кўпроқ ажралиб турди. Очиқ ўйин кўрмадик, чунки “Пахтакор” билан бундай ўйнаб бўлмайди. Биз ҳам рақибни ўрганамиз, қайси ҳудудларни, қайси футболчиларни ёпиш кераклигини биламиз. Футболда рўй берадиган воқеаларни олдиндан айтиб бўлмайди. Қайсидир вазиятлар ажойиб чиқади, қайсидир ҳолатларда эса ҳаракатлар ўхшамайди. Умуман олганда, йигитлар стратегик томондан бугунги ўйин учун ўйлаган режамизни амалга ошира олишди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика