Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади
15 июн 09:11
Новости
Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади
“Спортинг“ ҳужумчиси Виктор Гёкереш “Манчестер Юнайтед“дан тушган таклифни рад этди ва “Арсенал“га ўтишни кутмоқда.
The Guardin хабарига кўра, Лондон клубига ўтиш швециялик ҳужумчи учун “орзудаги трансфер“ бўлади.
27 ёшли форвард EЧЛда ўйнамоқчи ва шу сабабли “Арсенал“ таклифини қабул қилган. Олдинроқ “Спортинг“ ўзининг энг яхши тўпурари учун 80 миллион евро сўраётгани хабар қилинганди.
Ўтган мавсумда Виктор Гёкереш клуб сафида барча мусобақаларда 52 та ўйинда иштирок этган. У 54 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Швециялик футболчининг “Спортинг” билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии