RU

Последние новости

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

“Верона” устози “Юве” устидан қозонилган ғалабадан сўнг: “Мавсумни бу қадар яхши ўтказишимизини кутмагандим” Новости

“Верона” устози “Юве” устидан қозонилган ғалабадан сўнг: “Мавсумни бу қадар яхши ўтказишимизини кутмагандим”

“Верона” жамоаси бош мураббийи Иван Юрич А серия 23-турида “Ювентус” (2:1) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун биздан кўпроқ характер кўрсатишимиз талаб қилинганди. Чунки биз бу баҳсда доимгидек тезкор ва хавфли ўйин кўрсатолмадик. Дастлабки 35 дақиқа яхши кечди, сўнгра жуда кўплаб вазиятлар яратдик ва шунча хатоларга ҳам йўл қўйдик. Шунга қарамай ўйинда ғалабани ўзимиз томонга оғдира олдик. Йигитларнинг ҳаракатларидан шунчаки мамнунман ва улар учун хурсандман.

Нима дейишгаям ҳайронман. Биз мавсумни яхши ўтказишни истагандик. Лекин бу қадар яхши кечишини очиғи, кутмагандим. Жамоамизда кўплаб ёш футболчилар бор ва улар А серия баҳсларини ўзгача бир иштиёқ билан ўтказиш ниятида. Масалан Мараш Кумбула бугун Дуглас Костани “зарарсизлантириш”нинг уддасидан чиқа олди.

Биз ўз услубимизда футбол ўйнашга қарор қилгандик. Албатта бу бироз хавфли, аммо рақибга етарлича қаршилик туғдира олади”, дейди Юрич.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика