Ван Дейк "Ливерпуль" сафида 350-учрашувини ўтказди
23 янв 17:12
Новости
Ван Дейк "Ливерпуль" сафида 350-учрашувини ўтказди
"Ливерпуль" сардори Виржил ван Дейк кеча жамоа сафида юбилей учрашувида қатнашди.
Чоршанба куни кечқурун мерсисайдликлар "Марсель" меҳмони бўлиб, Чемпионлар Лигаси доирасида майдонга тушди. Ушбу баҳс ван Дейк учун "қизиллар" сафидаги 350-ўйин бўлди.
"350!", – деб ёзди ван Дейк ижтимоий тармоқларда.
Виржил ван Дейк "Саутгемптон"дан "Ливерпул"га 2018 йилнинг бошида ўтган. Жамоа сафидаги 350 та учрашувда нидерландиялик ҳимоячи 30 та гол ва 13 та голли узатма муаллифи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" сафарда "Марсел"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Арне Слот жамоаси навбатдаги ўйинни 24 январь куни меҳмонда "Борнмут"га қарши Премьер-лига доирасида ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Комментарии