Вальверде: “Мессисиз кўп нарсани иложиси йўқ”
10 ноя 2019 07:25
Новости
Вальверде: “Мессисиз кўп нарсани иложиси йўқ”
“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лига 13-тури доирасида “Сельта” (4:1)га қарши беллашувдан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бизнинг жамоа учун ўтган турдаги кутилмаган мағлубиятдан кейин бугун уч очкони қўлга киритишимиз жуда муҳим эди. Ғалаба қозона олмас экансан, бу турли хил гап сўзларни, ортиқча босимни юклайди. Бундай ҳолатларга ғалабалар орқали барҳам бериш мумкин.
Бугунги ўйинимиздан 100 фоиз қониқдим деб айтолмайман. Қайсидир вазиятларда хатолар кузатилди. Аммо Лео билан кўп нарсаларни амалга ошириш мумкин. У ғалабамиз омили. Унинг гол уришдан ташқари ўйинни уқиши, бошқариши таҳсинга лойиқ ҳолат.
Мессига боғланмай қолишнинг иложиси йўқ. Унинг ҳужумларимиздаги ҳаракати ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда”, дейди Вальверде.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии