Вальверде: “Мени истеъфо безовта қилмаяпти”
03 ноя 2019 07:20
Новости
Вальверде: “Мени истеъфо безовта қилмаяпти”
“Барселона” бош мураббйи Эрнесто Вальверде жамоаси Ла Лига доирасида “Леванте”га (1:3) имкониятни бой берган бўлсада, истеъфога чиқишдан безовта бўлмаслигини маълум қилди.
“Тан олиш лозим, сафар ўйинларида жамоамизда муаммолар борлиги кўзга ташланиб қолмоқда. Илгари айтганимдек, сафар учрашувларида йигитларнинг ўйинга бўлган муносабати мени қониқтирмаяпти. Бундай ўйинларга жиддий эътибор билан ёндашиш лозим. Кутилмаган истеъфо мени заррача чўчитаётгани йўқ ва мен келажакка ишонч билан қараяпман”, дея Вальверденинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS нашри.
Кечаги учрашувдаги мағлубиятга қарамай “Барселона” Ла лига турнир жадвалида 22 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кўк-анорранглилар чемпионат доирасида навбатдаги учрашувни 9 ноябрь куни ўз майдонида “Сельта”га қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии