RU

Последние новости

13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  1 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  6 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  3

Вальверде: “Бу “Барселона” учун энг қийин сафар ўйинларидан бири бўлади” Новости

Вальверде: “Бу “Барселона” учун энг қийин сафар ўйинларидан бири бўлади”

“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лига 17-тури доирасида “Реал Сосьедад”га қарши баҳс ҳақида гапирди.

“Мана бир неча йилдирки, “Сосьедад”га қарши баҳс биз учун энг қийин сафар ўйинларидан бири бўлиб келмоқда. Ўтган икки мавсумда, гарча ғалабага эришган бўлсакда, бу ерда тўп суриш биз учун осон эмас.

Қолаверса бунга рақибнинг айни пайтда кўрсатаётган ўйинини, рақиб таркибидаги футболчиларнинг маҳоратини ва “Камп Ноу”да кечган охирги учрашувимизни қўшадиган бўлсак, бизни нақадар оғир ўйин кутиб турганлигини билиш қийин эмас.

Бу жамоанинг ҳар бир ўйинда ўз олдига қўйган аниқ режаси бор. Улар ҳар доим тўпни тезроқ ўзларига қайтаришни исташади. Эдегор  ва Мерино бир бирларини жуда яхши тушунишади. 

Альба ва Семеду ҳақида

“Улар Ла Лигадаги сўнгги ўйинмиздан кейин жамоа билан машғулотларда иштирок этишди. Аммо учрашувга тўлиқ тайёр бўлмаганликлар учун сешанба кунги баҳсда майдонга тушишмади. Умид қиламизки, “Сосьедад”га қарши ўйинда уларнинг хизматларидан фойдаланамиз.

Фати ҳақида

“У билан ҳаммаси жойида ва ўзини камтар тутмоқда. Биз у ҳақида доим қайғурамиз”

Видал ҳақида

“Нима дейишим мумкин? Ҳар ким ўз ишонган нарсаси ҳақида гапириши мумкин. Трансфер ойнаси ҳали очилгани йўқ, йил якунига қадар биз яна учта учрашув ўтказамиз. Айни пайтда Видаль бизнинг футболчи. Кейин нима бўлишини кузатишда давом этамиз”.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика