Вальверде "Алавес" устидан қозонилган ғалаба борасида фикр билдирди
19 авг 2018 12:59
Новости
Вальверде "Алавес" устидан қозонилган ғалаба борасида фикр билдирди
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ЛаЛиганинг 1-тури доирасида "Алавес" (3:0) устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик. Рақиб чуқур ҳимояга ётиб олганидан кейин бизнинг комбинацион ўйинимиз анчагина сустлашди. "Алавес"нинг ҳимояси зич ўйнади, шу боисдан бизга қийин бўлди. Бироқ биз август ойидамиз, ҳали ўйинимизни кучайтира оламиз.
Мессининг голига келадиган бўлсам, у "Жирона"га қарши баҳсда ҳам шу тарзда дарвозани ишғол қилганди. Леода бундай сюрпризлар жуда кўп", - деди Вальверде.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии