RU

Последние новости

18:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — Эрон (матнли трансляция)  6 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  40 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  45 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  7

Вадим Абрамов ёшларга имконият беришда давом этади Новости

Вадим Абрамов ёшларга имконият беришда давом этади

Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Машъал” (2:1) баҳсидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Вадим Абрамов учрашув ҳақида қуйидагича фикр билдирди:

– Қизиқарли ўйин бўлди. Голга тортадиган вазиятларни кўп содир этганимиз билан улардан максимал фойдалана олмаяпмиз. Агар барча имкониятлар муваффақиятли якун топганда эди, баҳс сурати “Нефтчи” учун анча енгил кечган бўларди. Шу боис, ўйин давомида асабий ҳолатда бўлдим.


– Вадим Карленович, “Нефтчи”нинг асосий таркибини ёшлар ташкил қилади. Хусусан бугун 17 ёшли футболчи Авазбек Ўлмасалиев жамоага ғалаба келтирувчи гол киритди. Умуман олганда, ёш шогирдларингиз ҳақида фикрингиз ?

– Йигитларни ўйиндан-ўйинга кучайиб бораётганига гувоҳи бўляпман. Натижани кўриб турибсиз. 17 ёшли футболчи жамоа учун муҳим голга муаллифлик қилди. Аввалига мен Авазбек Ўлмасалиевни асосий таркибда майдонга туширганимда кўпчилик унга шубҳа кўзи билан қараганди. Лекин якунда Ўлмасалиев ишончимизни оқлаб, ўзини кўрсатмоқда. Шу қатори терма жамоа учун муносиб номзод сифатида улғаймоқда. Мен бундан хурсандман. Авазбекдан савияли марказий ҳимоячи етишиб чиқади деб ўйлайман. Сўнгги турда ҳам ёшларга имконият беришда давом этамиз ва охирги баҳсда ҳам ғалаба учун курашамиз. Мавсумни муносиб якунлашни ният қилганмиз, – деди Абрамов


“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика