RU

Последние новости

07:57Суперлига. Бугун бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди  1 07:30Расман. "Ал Насср" яна бир юлдузни ўз сафига қўшиб олди  1 07:05Суперлига. "Пахтакор" "Сўғдиёна" жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди, Алижонов эса шедевр гол урди  0 02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  2 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  25 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  3 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  4 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  2 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  8 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3

Виталий Левченко: “Дуранг адолатли натижа бўлди” Новости

Виталий Левченко: “Дуранг адолатли натижа бўлди”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Андижон” - “Нефтчи” (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳа, дерби курашларга бой ўтган бўлса-да, 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Жуда кўп мухлислар, футбол атмосфераси, барчаси жуда ажойиб. Бугунги ўйин жуда курашларга бой ўтди. Майдоннинг баъзи қисмлари футболчиларнинг тўлақонли ҳаракатларини чеклаб қўйди. Кўпроқ узун узатмалар билан олдинга ўтишга интилдик. Ҳар икки жамоа охиригача курашди. Дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман.

- Натижадан қониқдингизми?

- Йўқ, бундай натижалар олдимиздаги мақсадларимизга етиш учун етарли бўлмайди. Ҳар қандай мураббий ёки футболчи ғалабани истайди. Икки жамоа ҳам ғалабани истади, бироқ якунда дуранг натижа қайд этилди.

- Билолхон Тошмирзаев майдонга туширилмаганига сабаб нима?

- У жуда тезкор ва креатив футболчи. Дриблингларда ҳам яхши ишлайди. Унинг позицияси билан боғлиқ бошқача режаларни тузгандик.

- Фарғонада ўтадиган кубок финали ҳақида фикрингиз қандай?

- “Навбаҳор” ҳам, “Андижон” ҳам жорий мавсум жуда катта иштиёқ билан кубок ғолиблигига курашаяпти. Қайси жамоа ғолиб бўлса ҳам, катта тарих ёзади. Мухлислар билан тўладиган катта атмосферали ўйин кутаяпмиз. Икки жамоага ҳам омад тилайман.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика