RU

Последние новости

23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  8 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  2 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  14 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  9 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  3 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8

Вадим Абрамов: "Яхшибоевда терма жамоада ўйнаш учун хоҳиш кўрмадим" Новости

Вадим Абрамов: "Яхшибоевда терма жамоада ўйнаш учун хоҳиш кўрмадим"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия ва Ироқ терма жамоасига қарши кечадиган ўртоқлик учрашувлари олдидан пойтахтимизда машғулотларни давом эттирмоқда.

Миллий жамоамизнинг бугунги машғулотидан олдин бош мураббий Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кечадан машғулотларни бошладик. "Бунёдкор" - "Пахтакор" ўйинида иштирок этган футболчиларга дам берган эдик, улар бугун келиб қўшилишди. Бугун эса тўлиқ таркибда йиғилдик. Фақат "Пахтакор"нинг жароҳат олган уч нафар футболчиси биз билан сафар ўйинига бора олмайди. Игорь Сергеевнинг ўрнига "Локомотив" футболчиси Темурхўжа Абдухолиқовни жалб қилдик. Яна икки нафар футболчи БААда қўшилади. Легионерлар айримлари пандемия сабаб етиб кела олишмади, айримлари жароҳат олишган. Яна бир ҳужумчимиз Элдор Шомуродов "Женоа"га мослашмоқда. Аввалида ҳавотир олган эдим. Уларга соғлиқ тилаймиз. Қандай жамоада ўйнашидан қатъий назар ўйин амалиётига эга бўлиши биз учун муҳимдир.

Жасур Яхшибоев октябрь ойидаги йиғинда қатнашди. Лекин унда термада ўйнашга хоҳиш кўрмадим. Катта хоҳиш йўқ экан Яхшибоевсиз ўйнаймиз. Боши оғриган ёки бошқа омиллар сабаб биз билан бирга бўлишни истамади. Терма жамоа эшиклари очиқ, фақат у ўзига ўзи эшикларни ёпмоқда. Ҳали ёш футболчи, балки ҳаммасини тушуниб олар. Нималарга қодирлигини ва имкониятларини биламиз. Хет-трик қайд этди? Бу билан уни табриклайман. Бобир Абдихолиқов бугун анализ топширган, ҳаммаси жойида оддий шамоллаш бўлса у машғулотларга қайтади. БААда учинчи назорат ўйинини ҳам ўтказиш борасида нима ҳам дейишим мумкин, Баҳрайн билан ўйнашимиз эҳтимоли бор эди, аммо БААни мағлуб этганимиз учунми улар биз билан эмас Тожикистон билан ўйнашни исташди. ",- дейди Вадим Абрамов.




Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика