RU

Последние новости

02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  15 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  67 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Вадим Абрамов: "Терма жамоа ўйнар экан натижа ҳар доим биринчи ўринда бўлиб қолади" Новости

Вадим Абрамов: "Терма жамоа ўйнар экан натижа ҳар доим биринчи ўринда бўлиб қолади"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча БААда майдонда ўзининг дастлабки машғулотини ўтказди.

Терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ЎФА матбуот хизматига ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳеч нарсани яширишнинг ҳожати йўқ, кеча бу ерга етиб келдик. Қоидага кўра коронавирусга тест топширдик ва жавобини кутдик. Илк кунги машғулотларни тренажёр залида олиб бордик.

Бугун умумий таркиб билан машғулотларга киришган бўлсак, 11 ноябрь куни кечки пайт ўйиндан олдинги машғулотни ўтказамиз. Боз устига назарий машғулотлар ҳам ўтказишимиз даркор. Мақсадимиз ички чемпионатда тўп тепаётган футболчиларнинг ҳолатини яна бир бор кўздан кечириш. Турли сабабларга кўра айрим легионерлар кела олишмади. Пандемия яна қанча давом этади буни билмаймиз. Шу боис ички чемпионатда ўйнаётган ва аввал терма жамоага кам чақирув олган футболчиларни жалб қилдик. Бу улар учун ҳам халқаро тажриба вазифасини ўтайди.

Умуман олганда бўлажак учрашувларга тайёргарлик режадагидек давом этяпти. Рақибларни ўрганяпмиз, улар ҳам бизн ўрганаётгани аниқ. Биз ўз ўйинимизни ташкил қила олишимиз керак. Футболчилар биз талаб қилаётган ўйинни ва услубни қай даражада тушуниб олишлари муҳим.

Терма жамоа ўйнар экан натижа ҳар доим биринчи ўринда бўлиб қолади. Янги футболчиларни синаб кўрамиз, шу билан бирга ижобий натижани ҳам қайд этамиз деган умиддаман",- дейди Вадим Абрамов ЎФА матбуот хизматига.


Эслатиб ўтамиз, Сурия - Ўзбекистон учрашуви 12 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. Баҳс "Шаржа" стадионида бўлиб ўтади.


Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика