RU

Последние новости

19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  2 19:05Суперлига. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)   6 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  19 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2 17:26Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди  3 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  11 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  3 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  6 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  5 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  4 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  17 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  26 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   1 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   8

Вадим Абрамов: "Сергеевга доим ишонганмиз" Новости

Вадим Абрамов: "Сергеевга доим ишонганмиз"

БАА - Ўзбекистон (1:2) учрашувидан кейин Вадим Абрамов championat.asia сайтига интервью берди.

- Ғалаба билан табриклаймиз, жамоамиз иккинчи таймда айниқса яхши ўйнади...
- Йигитлар ҳаракат қилишди, чиройли ўйин намойиш этишга уринишди. Рақиб бугун бизга шундай ўйнаш имконини берди. Биласизми бугунги ўйинда натижа муҳим эмасди. Таркибимиздаги йигитларни майдонда синаб кўриш мақсадимиз эди. Анчадан буён уларни терма жамоада кўрмагандик. Эрон ва БААга қарши ўйинларда йиғинга чақирилган деярли барча футболчилар майдонга тушишди. Ҳеч ким БААга сайёҳ бўлиб боргани йўқ. Яна хорижда ўйнаётган бир қатор футболчилар бор, улар бу йиғинга қатнаша олишмади. Умуман олганда бу йиғин учун футболчиларга раҳмат айтаман. Айниқса "Пахтакор" аъзоларига алоҳида раҳмат. Улар Қатардаги ОЧЛда деярли бир ой меҳмонхонадаги хонадан ҳеч қаерга чиқмай яшашди. БААга ҳам келдик ва яна меҳмонхонадан чиқмаяпмиз. Терма жамоага ёрдам беришгани учун раҳмат.

- Игорь Сергеев иккита гол урди. Вазиятлардан унумли фойдалана олди...
- Ҳа, унга доим ишонганмиз. У терма жамоада янги эмас, тажрибали футболчи. Бугун катта ҳажмдаги ишни бажарди. Жуда масъулиятли футболчи. Бугунги иккита гол учун алоҳида раҳмат айтаман.

- Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров БАА терма жамоаси футболчиларини яхши билишади. Уларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Ғаниев ва Шукуров БАА чемпионатида ўйнашади-ку. Шу боис бугун уларга ишонч билдирдим. Улар ўзларини яхши томонлама кўрсатишди. Барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Албатта майда хатолар бор, аммо барчаси бирданига бўлмайди. Қисқа вақт ичида хатоларни бартараф этишга уринамиз. Тошкентга 16 октябрь куни қайтамиз", - дейди Вадим Абрамов championat.asia сайтига. 



Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика