RU

Последние новости

23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  0 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  6 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  2 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  13 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  2 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  9 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  3 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  34

Вадим Абрамов: "Пахтакор"га қарши ўйинда йигитларнинг ўзлари ҳам тажовузкорроқ ўйин кўрсатишга уринишади" Новости

Вадим Абрамов: "Пахтакор"га қарши ўйинда йигитларнинг ўзлари ҳам тажовузкорроқ ўйин кўрсатишга уринишади"

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган қолдирилган "Бунёдкор" - "Пахтакор" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.




"Мухлисларнинг ташрифидан хурсандмиз. Асосийси, ҳар икки жамоа футболчиларга раҳмат дейман. Ўйлайманки, ўйин мухлисларга манзур келган.

Ўйинни ишонч билан бошлагандик, голдан кейин устунликни бериб қўйдик. "Пахтакор" футболчилари эса бундан фойдаланиб қолиб, гол уришди.

Ҳайриятки, 3-голни ура олдик.

Чемпионат давомида бир текис ўйин кўрсатиш қийин. Йигитлар борларини беришди. Уларга "Пахтакор" ўз майдонимизда чемпион бўлмаслиги кераклигини уқтирдик.

Бизда муаммолар жуда кўп. Лекин буни алоҳида айтиб ўтмоқчи эмасман.

"Пахтакор"га қарши ўйин учун махсус ишланмаларга қўл урасизми? "Пахтакор"га қарши ўйинда йигитларнинг ўзлари ҳам тажовузкорроқ ўйин кўрсатишга уринишади. Чунки уларда терма жамоа футболчилари тўп тепишади ва "Пахтакор" чемпионат лидери. Демакки, бу нормал ҳолат.

Умид қиламизки, ўйин мухлисларга манзур келган ва кейинги ўйинларда ажиотаж кузатилиши мумкин.

Тўхтасинов жамоамиз етакчиси. У қийин вазиятлардан гол уради, лекин негадир, оддий вазиятларда муваффақиятсизликка учрайди.

Тўхтасинов термадан чақирув олмаётгани кўпчиликни ҳайрон қолдиряпти? У термада ўйнаши мумкин ва номзодлар орасида бор. Уни чақирсам, "фақат "Бунёдкор" ўйинчиларини чақиради" дейишлари мумкин. Унинг позициясида терма жамоада футболчилар кўп. Масалан, Рашидовни ҳам ҳеч чақира олмаяпмиз. Чунки унинг жойида ўйнайдиган футболчилар кўп. Бозоров, Яхшибоев, Ўрунов... Бу бир тарафдан одамни қувонтиради. Мен уни яхши биламан. Албатта, ҳаммани кузатиб борамиз", – дейди Вадим Абрамов.


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика