RU

Последние новости

17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  1 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:30​Про лига. "Олимпик" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  1 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  2 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  12 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  21 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1

Вадим Абрамов: "Камчиликлар ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман" (матбуот анжумани) Новости

Вадим Абрамов: "Камчиликлар ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман" (матбуот анжумани)

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан олдинги матбуот анжуманинин биринчи қисмида Вадим Абрамов ва Одил Аҳмедов иштирок этди.

"Муҳим ўйин. Менимча бу гуруҳда кураш айнан шу икки жамоа ўртасида кечади. Ҳозирча биз биринчи ўриндамиз ва ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак. Саудия Арабистони жуда жиддий рақиб, шу боис яхши тайёрландик. Ўз майдонимизда ўйнаймиз, омад биз томонда бўлишига ва ғалаба қозонишга умид қиламиз", - дейди Вадим Абрамов. 

"Эртанги баҳс аҳамиятини барча яхши тушуниб турибди. Бу учрашувда ўйлаган барча режаларимиз амалга ошади ва ғалаба қозонамиз деб ўйлайман", - дейди Одил Аҳмедов. 



- Лутфулла Тўраев босим сабаб жавоб берилганди. У билан мураббийлар гаплашиб олишдими? У Эртанги баҳсга тайёрми? 

- У Қирғизистонга қарши баҳсда майдонга тушди ва ўйинни бузиб қўйгани йўқ. Тўраев тажрибали футболчи, шу боис ёшларга ўрнак бўла олади. 


- Эрве Ренар шу цикл бошида Саудия Арабистони терма жамоасига тайинланди. У ўз услубини терма жамоага сингдира олдими? 

- Менимча бу саволни саудиялик журналистларга берилгани тўғри. У тажрибали мураббий, Африка терма жамоаларида муваффақиятли ишлаган.


- Сиз қўл остингизда учта ўйинни кўрдик. Ҳимоядаги муаммолар бор. Эртага Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бирига қарши ўйнаймиз. Ҳимоя панд бериб қўймасмикин? 

- Албатта камчиликларимизни биламиз, аммо ҳозир улар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Эртага баҳсни ўтказиб олайлик қандай ишлар олиб борилди ва қандай камчиликларга йўл қўйганимизни айтамиз.



- Сардор Рашидов яқинда иккита гол урди. Уни кейинги йиғинларга чақиришингиз мумкинми?

- Тўғри Рашидов ўз клубида 2та гол урди, энди ҳамма гол урганларни чақирайликми? Бу ҳақда айтгандим ўз клуби сафида муқим ўринга эга бўлиб олсин. Барчани кузатиб бораяпмиз. Рашидов учун хурсандмиз. Бу иккита баҳсдан сўнг катта танаффус бўлади. Шундан кейин балки уни чақиришимиз мумкин, аммо ҳозир уни захирада ўтириши учун чақира олмаймиз. Ҳозир Рашидов унинг ўрнида ўйнаётган футболчидан кучли деб ўйламайман. 


- Эртанги ўйиндан олдин мухлисларга мурожаатингиз борми? 

Одил Аҳмедов: - Жуда муҳим ўйин бизни кутиб турибди. Барча мухлислардан келиб бизни қўллаб қувватлаб туришларингизни сўраймиз. Худо хоҳласа ғалаба қозониб уларни хурсанд қиламиз. 


- Қирғизистон билан баҳсда ҳимояда ўйнадингиз, қийин бўлмадими?

Одил Аҳмедов: - Йўқ, бу жойда биринчи марта ўйнаганим йўқ. Шу боис муаммо бўлгани йўқ. 


Рейтинг: +104   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика