RU

Последние новости

12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" таркибидан чиқариш керак"  1 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  5 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  11 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  22 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  18 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7

Вадим Абрамов: "Футболчилар ғалаба қозонишмоқда, аммо ҳозирча маош олиш насиб этмаяпти" Новости

Вадим Абрамов: "Футболчилар ғалаба қозонишмоқда, аммо ҳозирча маош олиш насиб этмаяпти"

АГМК - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Иккита ғалаба қозонишни истаган жамоа ўйнади. Менимча мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди.

Ёмғир халал бергани йўқ. Бу ерда майса баланд шу боис тўп тезроқ юрди. Ёмғирда ҳам ўйнашни билиш керак. Албатта бундай ҳолатда бошқачароқ ўйналади, бу футболчиларга у қадар катта муаммо бўлмади.

Ўртоқлик учрашувида ҳам АГМКни ютгандик? Икки ўйинни солиштириш тўғри эмас. Таркиблар ҳам ўзгача эди. Расмий ўйин барибир бошқача. Гол урганимиздан кейин яна шундай давом этиш ўрнига ҳисобни сақлаб қолишга уринамиз.



Очколар йиғишда давом этаётганимиз албатта қониқарли. Ўз майдонимизда ҳали умуман ўйнамадик. Олдинда яна иккита сафар баҳси кутиб турибди.

Футболчилар ғалаба қозонишмоқда, аммо ҳозирча маош олиш насиб этмаяпти. Балки яқин вақт ичида бу нарса бўлади ва йигитлар янада кўпроқ куч билан ўйнашда давом этишади.

Зуҳуров тажрибали дарвозабон. Унга алоҳида раҳмат. У ўзининг босиқлиги билан жамоага ишонч бағишлаб турди. Кейинги ўйинларда ҳам шундай ўйнашини тилайман", - дейди Вадим Абрамов.

"Чиройли ўйин бўлди деб ўйлайман. Икки жамоа ҳам 3 очко учун курашди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Кейинги ўйинларда АГМКга омад тилайман. Ёмғир ёққани туфайли тўп тез ҳаракат қилади, аксинча бунинг фойдаси бўлди деб ўйлайман", - дейди ўйиннинг энг яхши футболчиси Лутфулла Тўраев.


Рейтинг: +63   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика