RU

Последние новости

10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  0 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  0 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  3 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  0 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  4 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  6 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  4 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  3 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  22 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2

ЖЧ-2022 саралаши. Усмон Тошев: "Мўғулистонга ғалаба учун келдик" Новости

ЖЧ-2022 саралаши. Усмон Тошев: "Мўғулистонга ғалаба учун келдик"

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев ва жамоа ярим ҳимоячиси Парвизжон Умарбоев Мўғулистонга қарши бўладиган ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашуви ҳақида фикр билдиришди.

Мўғулистон ва Тожикистон ўртасидаги баҳс сешанба, 10 сентябрь куни Улан-Баторда бўлиб ўтади.


Усмон Тошев, Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи:

- Авваламбор Тожикистон халқини республиканинг Мустақиллик байрами билан табрикламоқчиман. Барча тожикистонликларга тинчилик ва фаровонлик тилайман! Мўғулистонга қарши баҳсга тўхталадиган бўлсак, унга жиддий тайёргарлик кўраяпмиз. Улан-Баторда бизни илиқ кутиб олишди, об-ҳаво жуда яхши. Муғулистон халқи ва бу мамлакатдаги футболдан хабардорман. Мўғулистон терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралашини биз каби ғалаба билан бошлади. Рақибимизнинг Мьянмага қарши учрашувини томоша қилиб, уни таҳлил қилдик. Мўғулистон - яхши жамоа. Эртага бизни қизиқарли баҳс кутиб турибди. Улан-Баторга ғалаба учун келдик.


Парвизжон Умарбоев, Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси:

- Мен ҳам барча тожикистонликларни Мустақиллик куни билан қутламоқчиман! Йигитларнинг кайфияти яхши. Ўйинга тайёрмиз. Мўғулистон терма жамоасини мағлуб этиб, Мустақиллик кунига совға қилмоқчимиз. Кеча рақиб ўйинини таҳлил қилдик. Мўғулистонга қарши ўйин осон бўлмайди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика