RU

Последние новости

12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  0 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  1 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  5 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  1 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  5 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  1 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  17 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  5 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  6

Ё услуб ёки Купердан қутилиш керак Новости

Ё услуб ёки Купердан қутилиш керак

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашининг иккинчи босқичини шармандали мағлубият билан бошлади.

Ўйиндан олдин деярли барча ўзбекистонлик мухлислар Фаластинни осонлик билан ютишимизга ишонишган эди. Баҳсдан олдин жонли эфирда ўз фикрларини билдирган Сервер Жепаров ҳам гуруҳдаги асосий рақибларимиз Яман ва Сингапур (Саудия Арабистони ҳисобга олинмаганда) эканлигини айтиб, Фаластинни рақиблар сафига қўшмаган эди. Бироқ...


Учрашув терма жамоамизнинг фаол ҳаракатлари билан бошланди, бироқ қанотдан ёриб киришга уринишлар, жарима майдончаси ичига узатмалар фойда бермади. Одил Аҳмедов ва Жалолиддин Машарипов узоқдан рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринди, бироқ Эктор Купер жамоасининг ўйини Элдор Шомуродов атрофида қурилгандек кўринди. Бош мураббий ҳаволатиб оширилган тўплар унинг аниқ зарбаси билан якунланишига умид қилди. Тўғри, Шомуродов "Ростов"да гол уришдан тўхтамаяпти, аммо Россия клубининг ўйинига эътибор қаратсангиз, узатма пайтида Шомуродовдан ташқари яна икки бўйи узун футболчи зарбага тайёрланиб туради. Бизда эса ҳар доим ҳам бундай эмас.



Фаластин иккинчи жамоа бўлиб ўйнаши кутилганди ва шундай ҳам бўлди. Шу жойда яна аммо... Асосий услуби ҳимоявий бўлган терма жамоамиз етакчи бўлиб ўйнашни ёдидан чиқариб қўйгандек кўринди. Бунга ноаниқ паслар, ҳужумнинг иккинчи тўлқини йўқлиги, камчилик бўлиб ҳимояланишдаги хатоларни исбот сифатида кўрсатиш мумкин.


Ўзи бизга ҳимоявий услуб тўғри келадими?

Эктор Купер ўзининг ҳимоявий услуби билан машҳур. Унинг услуби ҳар доим ҳам у бошқарган жамоаларга фойда келтирмаган. Аргентиналик мутахассис келгунига қадар терма жамоамиз ҳимоядан ўйнайдиган жамоа бўлмаган, бироқ ўша пайтда ЎФА вице-президенти бўлган Умид Аҳмаджонов услубимизга умуман зид бўлган Эктор Куперни терма жамоага таклиф қилди.

Терма жамоамизга чақирилган бирор футболчининг клуби ҳимоявий ўйин кўрсатадими? Йўқ. Аввал асосий легионерларимиздан бошлаймиз. 

- Одил Аҳмедов тўп тепадиган "Шанхай СИПГ" Хитой уёқда турсин, хатто Осиёнинг энг кучли клубларидан бири бўлган "Гуанжоу Эвергранд"га қарши баҳсларда ҳам тўпга эгалик қилиб, гуанжоуликларни рақиб майдонида кутиб олишга уринади;

- Терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг клуби "Ростов" жорий мавсум ҳужумга жиддий эътибор қаратди. Валерий Карпин шогирдлари рақиб ким бўлишидан қатъий назар ҳужумга кўпчилик бўлиб ўтиб, рақиб дарвозаси олдида машғулотларда ишланган турли ҳужумлардан фойдаланишни бошлади. Шомуродов эса айнан шу услуб ўйинчиси эканлигини исботлади, лекин Купер буни тушунмаяпти.

- Икром Алибоев ва "Сеул". Жанубий Корея футболи ҳақида тушунтиришнинг кераги йўқ деб ўйлайман. K-лиганинг барча вакили тўп билан ўйнашни, кўпроқ пас беришни ва комбинацион ҳужумларни хуш кўради. "Сеул" ҳам шундайларнинг бири.


Суперлигамизда ҳимоявий услубдан фойдаланадиганлар борми? Мана шу савол ҳақида жиддий ўйлаб кўриш керак. Аввал унга жавоб бераман. Суперлигада ҳимоявий услуб орқали ўйнайдиган жамоа деярли йўқ. Баъзи деганимнинг сабаби - айни дамда турнир жадвалида ҳаммадан узоқлашиб кетган ва ҳар ўйинида камида 2-3та гол ураётган "Пахтакор"га қарши баҳсларда рақиб ёпилиб олиши мумкин. Энди нега лигамизда ҳимоявий ўйнайдиган клуб йўғу, нега термамиз бундай ўйнаши ҳақида ўйлаб кўрамиз.


Дунёнинг исталган терма жамоаси (етакчилардан тортиб аутсайдерларгача) ўз чемпионатида муваффақиятли ўйин кўрсатаётган жамоа услубида ҳаракат қилади. Масалан, Англия - "Манчестер Сити", Испания - "Барселона", Германия - "Бавария", Франция - ПСЖ, Россия - "Зенит", Қозоғистон - "Астана", Хитой - "Гуанжоу Эвергранд".


Бизда "Пахтакор" супер ҳаракат қиляпти. "Шерлар" ҳимояда ишончли ўйин кўрсатади, қанотлар фаол, ярим ҳимоядаги футболчилар икки дарвоза орасида тиним билмай югуришади, ҳужумчилар ҳам маҳсулдорлик кўрсатишяпти. Бундан ташқари терма жамоа асосини "Пахтакор" футболчилари ташкил қилади. 


Купер эса бутун фаолияти давомида қўллаб келган услубни қўйиб юбормаяпти. Сўнгги 10 йилда бу услубда муваффақиятга эришган жамоани эслай олмайман. Ҳа, битта бор экан, "Интер" (2010 - Чемпионлар лигаси). Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоасида қолишни, кейинги баҳсларда аутсайдерлардан "шапалоқ" қабул қилишни истамаса услубни ўзгартириши керак, акс холда ЎФА уни бошқа мутахассисга алмаштиради.

Автор : Aslanov Jasurbek
Рейтинг: +62   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика