Умар Адҳамзода: "Хоразм" биз кутган ўйинни намойиш этмади"
26 мая 13:05
Новости
Умар Адҳамзода: "Хоразм" биз кутган ўйинни намойиш этмади"
Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Умар Адҳамзода фикрлари билан ўртоқлашди.
"Энг муҳими, ғалаба қозондик ва мухлисларни хурсанд қилдик. Қийин ўйин бўлди. "Хоразм" биз кутган ўйинни намойиш этмади. Ўз хатомиз эвазига тезкор гол ўтказиб юбордик. Аммо натижани ўз тарафимизга оғдира олдик.
Рақиблар бизни яхши ўрганиб чиқяпти. Ҳар доим ҳам йирик ҳисоб қайд этилавермайди. Муҳими – ғалаба.
Энди қисқа таътилга чиқамиз. Максимал куч тўплаймиз. Ҳа, бизни давра якунига қадар кучли рақиблар кутиб турибди. Лекин барибир ўша жамоаларга қарши ўйин ўтказамиз", деди 27 ёшли футболчи.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Комментарии