RU

Последние новости

17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  4 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  2 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  5 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  11 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  23 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   20 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1

Улуғбек Бақоев: "ОФК кубогидан сўнг шогирдларим тикланишга улгурмади, рақиб эса ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўргани билинди" Новости

Улуғбек Бақоев: "ОФК кубогидан сўнг шогирдларим тикланишга улгурмади, рақиб эса ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўргани билинди"

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

"Гувоҳи бўлганингиздек, "Насаф" ўйинни жуда яхши бошлади. Бизда эса ОФК кубогидаги 120 дақиқалик учрашувдан сўнг айрим футболчилар тикланиб улгуришмаганди. Боз устига йигитларнинг руҳиятида тушкунлик бор эди. Уч нафар футболчимиз жароҳат олди. Рақиб ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўргани билинди. Улар охирги турда "Пахтакор"дан устун келганди. Шунга қарамай, шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. 

— Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз? 

— Ҳакамнинг қарорлари ҳақида такрорий вазиятларни кўриб чиққач, фикр билдиришим мумкин. Чермелга қизил карточка кўрсатилган вазиятда унга нисбатан агрессев ўйин намойиш этилганди. Унинг боши қонади ва шифокор ёрдамига муҳтож бўлди.

- Футболчилар жисмоний жиҳатдан ютқазишдими?

- Эътибор беринг, охирги ўйинда жисмоний жиҳатдан ҳам, руҳий томонлама кўп куч сарфладик. Бу борада тайёрланиш осон бўлмади. Бугунги ўйинда ҳам иккита мажбурий ўзгартиришни амалга оширдик. 

- Жасур Ҳасановга нима бўлди? 

- Оёғининг орқа сон қисмида муаммо бор. Виталий Денисовда ҳам шундай. 

- Кубокда жамоа олдига мақсад қўйилганми?

- Мавсум аввалида жамоа олдига максимал вазифалар қўйилганди.  Футболда нимадир ўхшайди ёки йўқ. Биз имкон борича ҳаракат қиламиз. Чемпионлик учун 2-3 жамоада имконият мавжуд", — деди жиззахликлар устози.

Рейтинг: -52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика