RU

Последние новости

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

Улуғбек Бақоев "ифлос футбол" ҳақида: "Атлетико" 10 йилдан буён шундай ўйнамоқда. Асосийси натижа, унга қандай эришиш жамоанинг муаммоси" Новости

Улуғбек Бақоев "ифлос футбол" ҳақида: "Атлетико" 10 йилдан буён шундай ўйнамоқда. Асосийси натижа, унга қандай эришиш жамоанинг муаммоси"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.




"Тўғрисини айтганда бизнинг ўйинимиз яхши таассурот қолдирмади. "Бунёдкор" биздан яхшироқ ўйнади. Балки руҳий ҳолат билан боғлиқдир. Дуранг ҳам натижа. Барча жамоалар очколар учун курашишмоқда. Кейинги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз. "Бунёдкор"га кейинги ўйинларда омад тилайман", - дейди Улуғбек Бақоев.

- Бугун VAR ишламаганига муносабатингиз...
- Бу менга бериладиган савол эмас, менимча техник муаммолар сабаб шундай бўлди. Агар бугун VAR ишлаганида балки биз ютармидик.

- Championat.asia сайтида чиққан "Ифлос футбол" номли мақолани ўқиган бўлсангиз керак...
- Бу ҳурматли журналист иккита статистикани келтирган. Футболда жуда 10дан кўп статистика бор. Нега у бошқа статистикаларга қарамайди. Дарвозаларга зарбалар, индивидуал ҳаракатлар, тўпни олиб қўйиш ва бошқаларга эътибор қилинглар. "Атлетико" 10 йилдан буён шундай ўйнамоқда ва ЕЧЛ финалларига чиқмоқда, Испания чемпиони бўлмоқда. Асосийси натижа, жамоа қандай бунга эришади бу бизнинг муаммо. Кимдир бошқа футбол ўйнайди, кимдир курашларга бой футбол ўйнайди. Англия ёки бошқа чемпионатларга қаранглар. Бу журналистга ҳеч қандай эътирозим йўқ, балки у шундай ўйлар, лекин мен бундай ўйламайман, масалан. Мавсум охирида кўрамиз, у ҳақми ёки ноҳақми.

- Сречко Катанецга "Сўғдиёна"дан қайси футболчиларни тавсия қилган бўлардингиз?
- Йўқ, ҳар бир мураббийнинг ўз қараши бор. Катанецда вақт бор ва ўзи майдонда кўриб танлайди. Қайсидир футболчимизни тавсия қила олмайман.

- Бугун "Сўғдиёна" бир очко қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими?
- Агар ўйинга объектив қарасак бугун бир очко қўлга киритдик. "Бунёдкор" айни пайтда яхши формада ва бу жамоа билан дуранг яхши натижа.

- Қулматовнинг биринчи таймда алмаштирилиши нима билан боғлиқ?
- Сардор Қулматов жароҳат олди, иккинчи таймда Жасур Ҳакимов ҳам жароҳат олиб майдонни тарк этди.

- Жасур Ҳасанов 90 дақиқа ўйнаётгани жисмоний ҳолати яхшилигиданми ёки унинг ўрнига бошқа футболчи йўқлигиданми?
- Нимага, Ҳасанов ўзининг ёшига қарамай яхши ўйнамоқда ва асосий таркибга муносиб эканлиги учун ўйнамоқда.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика