RU

Последние новости

12:20Дурангдан қониқмадим  0 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  2 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   12 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  3 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  26 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  1 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  19 07:47Ёшларимиз бугун Аргентинага қарши баҳс олиб боради  2 07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0 01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  9 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  33

Улуғбек Бақоев: "Андижон" шунчаки вазиятлардан фойдалана олмади холос" Новости

Улуғбек Бақоев: "Андижон" шунчаки вазиятлардан фойдалана олмади холос"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Андижон" (4:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.



"Андижон" мусобақа жадвалида қуйи поғоналарда бормоқда. Лекин барибир охирги ўйинларда ғалабалар қийинчилик билан қўлга киритилмоқда. Тўғри ҳисоб йирик бўлди, аммо осон бўлгани йўқ. Чиройли голлар урдик, йигитларга раҳмат айтаман. Кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

"Андижон" ўтган тур ўз майдонида "Қўқон-1912"га ютқазиб қўйганидан кейин балки футболчиларда руҳий муаммо бўлгандир. Ўшанда бугунги рақибимиз 0:2 ҳисобидан кейин дурангга эришиши ҳам мумкин эди. Бироқ пенальтидан гол ура олишмаганди. Бугун ўйиндан олдин ғалаба қозонишимизга ҳеч қандай кафолат йўқ эди. Ҳар бир кейинги баҳс олдингисидан қийин ўтаверади.

Мавсумнинг бошида ҳам кучли клубларга қарши ўйнадик. "Навбаҳор", "Металлург" каби клублар ҳам кучли. "Машъал" билан дуранг ўйнадик, масалан. Кучли ва кучсиз жамоалар йўқ, чемпионат бор ва ҳар бир баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини доим юқори даражада ушлаб туриш оғир, шу боис ўзгаришлар қилиб уларга дам бераяпмиз. Ким бугунги кунда кўпроқ тайёр бўлса ўша майдонга тушмоқда.

"Андижон"да ҳам вазиятлар бўлди, икки марта тўсинни пойлашди. Тўп назорати анчагина юқори даражада. Рақиб ўйини менга ёқди, шунчаки биз вазиятлардан фойдаландик, улар эса гол ура олишмади. Футболда ҳар бир вазиятни голга айлантириб бўлмайди.

Трансфер ойнаси очилганидан кейин бизга янги футболчилар керакми ёки йўқми ўйлаб кўрамиз. Ҳозир таркибимиздаги барча майдонга тушишга ҳақли. Улардан 11 нафар футболчигина асосий таркибда майдонга туша олади холос", - дейди Улуғбек Бақоев.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика