RU

Последние новости

19:38Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун борамиз"  1 19:35Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0 (матнли трансляция)  9 19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  12 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  2 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  10 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  24 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  2 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  5 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди" Новости

Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун об-ҳаво қандай бўлганини кўрдингиз. Жудаям иссиқ бўлди. Шу боис ҳар икки жамоа қийналиб ўйнади. Биринчи таймда биз яхши кўриндик, тезкор ҳужум учун қулай вазиятларга эга бўлдик. Иккинчи бўлимда эса "Сурхон" яхши ҳаракат қилди. Бир вазиятда гол уришимиз мумкин эди, аммо рақиб дарвозабони голдан сақлаб қолди. Бугунги об-ҳаводан келиб чиқсак, дуранг ижобий натижа деб ҳисоблайман. Футболчиларимизга эса раҳмат деб қоламан.

- Бир очко "Бухоро" учун қониқарли бўлдими? 

- Турнир жадвалида юқорида эмасмиз, шу боис ҳар бир очко биз учун қадрли. Лекин ўйиндаги 100 фоизли вазиятни ёдга оладиган бўлсак, гол урганимизда янаям хурсанд бўлардик. Чунки "Сурхон" дарвозамиз олдида деярли вазият ярата олмади. Уларда фақат яримта имконият бўлди деб ўйлайман. Тўғрисини айтганда, 0:0дан қониқдим десам бўлади.

- Биринчи давра тугади, иккинчи давра олдидан жамоангизда қандай ўзгаришлар бўлади?

- Ҳозирча аниқ бир гап айта олмайман. Олдин клуб раҳбарияти билан учрашамиз, сўнгра бир қарорга келамиз.

- Биламизки, Сиз пайтида терма жамоада ўйнагансиз, қолаверса легионер сифатида ҳам фаолият юритгансиз. Илгари ҳужумчилар яримта вазиятдан гол урарди, ҳозир шундай ўйинчилар камайиб кетди. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳозир ҳам яхши ҳужумчилар бор, лекин бошқа ҳужумчилар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Ўзимнинг жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, агар футболчи машғулотда гол ура олмаса-ю, ўйинда ураман деб ўйласа адашади. Машғулотларга ўзини тўлиқ бахшида этган ҳужумчигина ўйинда ҳам тўп киритади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика