RU

Последние новости

17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  0 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  5 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  28 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  7 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  16 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  10 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  4 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5

Уларнинг жасоратлари унутилмайди Новости

Уларнинг жасоратлари унутилмайди

Инсон ҳамиша эзгуликка интилиб яшайди. Бинобарин, уларнинг ҳаёти давомида амалга оширган ибратли ва хайрли ишлари, мардлик ва жасоратлари ҳеч қачон унутилмайди.

Бу азал-азалдан давом этиб келаётган миллий қадрият, урф-одатларимиз сирасига киради.

“GM Uzbekistan” акциядорлик жамияти Хоразм филиали томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мини футбол бўйича уюштирилган турнир юртимиз тинчлиги, элимиз осойишталиги йўлида мардлик ва жасорат кўрсатиб ўз жонини фидо қилган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати марҳум ходимлари Сергей Давидов, Эрик Гаязов ва Сергей Нечипуренконинг порлоқ хотирасига бағишланди.

Филиалнинг Питнак шаҳридаги футбол майдонида уюштирилган мазкур мусобақада 10 та жамоа қатнашди. Муболаға эмас, ҳар бир учрашув қизиқарли ва байрамона кайфиятда ўтди. Турнир ғолиблигига “Ҳарбий қисм” жамоаси сазовор бўлди. Иккинчи ўрин Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ҳазорасп тумани кенгаши футболчиларига насиб этди. Фахрли учинчи ўринни “GM O’zbekiston” АЖ Хоразм вилояти филиалининг “Khorezm Аutо” жамоаси қўлга киритди.

- Илк бор уюштирилган турниримиз барчада қизиқиш уйғотди, - дейди мусобақа бош ҳаками Отабек Артиков. – Унда кўплаб жамоалар қатнашиш истагини билдиришди. Турнирнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари юксак савияда ташкил этилди. Келгусида, мусобақани анъанага айлантириш ниятимиз бор. Зеро, “Аждодларни хотирлаш-муқаддас қадрият”дир. Аминмизки, бундай мусобақалар ёш авлодни ватанимизга садоқатли, халқимизга меҳр-муҳаббатли ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, бунинг баробарида, ҳамюртларимизни тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етишида хизмат қилади.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика