Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради
28 июн 2025 22:50
Новости
Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради
"Барселона" ушбу ёзда Маркус Рэшфордни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради.
"Diario Sport" маълумотига кўра, гарчи "Барселона" Нико Уильямснинг трансферини уддалай олса ҳам Рэшфордга бўлган эътиборини йўқотмайди.
Барчаси ҳужумкор футболчиларнинг жамоадан кетишига боғлиқ бўлади. Ансу Фати "Монако"га ўтди. Энди "Барселона" Пау Викторнинг трансфери устида ишламоқда.
Ханси Фликка Рэшфорднинг универсаллиги маъқул келмоқда. Сўнгги йилларда "Барселона"да жароҳатлар кўпайгани ҳам таркибни жиддий кучайтиришга сабаб бўлмоқда.
Рэшфорднинг ўзи ҳам "Барса"га ўтишни истаяпти. Футболчи ижара асосида ўтишга ва маошининг камайишига ҳам рози. "Барселона" сабабли Рэшфорд "Челси", "Ньюкасл" ва "Астон Вилла", шунингдек, Саудия Арабистонидан бўлган таклифга рад жавобини берган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии