RU

Последние новости

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  7 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  30 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  11 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Уэйн Руни Погба ва Лингард билан содир бўлган қизиқ воқеаларни сўзлаб берди Новости

Уэйн Руни Погба ва Лингард билан содир бўлган қизиқ воқеаларни сўзлаб берди

Англиялик собиқ футболчи Руни Погба ва Лингард хусусида сўз очди.

Руни Евро-2020'даги Погба ҳақида: 

"Погба Франциянинг ҳамма ўйинида "Манчестер Юнайтед"дагидан кўра пастроқ даражада ўйнади ва бу у майдоннинг маълум қисмларида тўпни олиб қўйиши ва бўш жой топиб, узатмани амалга оширишини англатарди.

Жамоалар Францияга қарши ўйинда ҳимояга ётиб олишди, чунки улар Мбаппенинг тезлигидан қўрққан эдилар, Мбаппенинг ҳимоячилар ортида югуриши Полга пас беришда қўл келди.

"Манчестер Юнайтед"даги Кавани умуман бошқа типдаги "тўққизинчи" саналади, аммо Маркус Рэшфорд ўйинини кучайтириб, Мбаппе услубида югурса, бу Поль фойдасига бўлишини гувоҳи бўламиз.

Поль Погбанинг Карим Бензема ва Килиан Мбаппе томон оширган бир нечта узатмалари қойилмақом чиқди. Албатта, Погбанинг ярим ҳимоядаги шериги Н'Голо Канте унга ёрдам берди. Бироқ ўйлашимча, Поль яхши ўйнаганига сабаб унинг позицияси тўғри танланганида.

Руни Погба ва Лингарднинг аёвсиз танқидга учрагани ҳақида:

"Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтганида биз тўлиқ бир мавсумни бирга ўтказдик. У ютишни хоҳларди, кучли шахсият эди. Сиз унинг соч турмаги ва рақси томон билдирилаётган танқидларга эътибор бермаслигингиз лозим. Буни унинг иш фаолиятига умуман алоқаси йўқ. Сиз Полнинг қандай ўйинчи эканлигига эътибор беринг.     

Жесси Лингард билан боғлиқ ҳолат ҳам худди шундай. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги постлари жиддий танқидга учрайди, аммо сиз улар бошқа авлод кишилари эканлигини, улар учун ижтимоий тармоқлар муҳимлигини инобатга олишингиз зарур. 

Поль билан бир жамоада ўйнаган футболчи сифатида унинг машғулотларда қилган меҳнатини кўрганман. Унинг ўз устида шу тартибда ишлаши ўзгармас экан, майдон ташқарисида нима қилаётгани аҳамиятсиз. 

Мағлубиятдан бир кун ўтиб, жуда тушкун кайфиятда Макл Кэррик билан кийиниш хонасига кирсак, Жесси ва Поль қўшиқ қўйиб, рақсга тушишяпти. Мен мусиқани ўчирдимда колонкани кийиниш хонасидан олиб чиқиб ташладим, чунки ўшанда тушкун кайфиятда эдим. Улар буни тўғри қабул қилишди, чунки ёшим катта эди. Аммо ҳозир ортга назар солсам, улар ёмон иш қилмаганини ва ҳеч кимга озор бермаганликларини тушуняпман. Шунчаки бу менинг эски мактабдан олган сабоғим, менталитетим". 

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика