RU

Последние новости

00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1

U-20 ЖЧ. Бразилияликлар тўпдан шикоят қилишмоқда Новости

U-20 ЖЧ. Бразилияликлар тўпдан шикоят қилишмоқда

Oceanuz мусобақанинг расмий тўпи ҳисобланади.

Эртага ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Мазкур мусобақа олдидан жамоалар сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда. Шулар қаторида, мундиалга ҳозирлик кўраётган бразилияликлар мусобақада фойдаланиладиган тўплардан шикоят қилишди.

Жумладан, "Васко да Гама" ярим ҳимоячиси Марлон Гомеш шундай деди: "Мусобақада фойдаланиладиган тўп қандайдир бошқача кўринишда, у дарҳол тезлик олиб кетади, айланиш жиҳатдан ҳам фарқланади. Шунга қарамай, биз бунга мослашаяпмиз ва бор эътиборимизни Италияга қарши ўйинга қаратяпмиз".

Шунингдек, "Коринтианс" ҳужумчиси Педриньо ҳам Гомешнинг фикрига қўшимча қилди: "Тўп бошқача, аммо вақт ўтиши билан бунга кўникиб кетамиз".

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида фойдаланиладиган тўпнинг номи OCEAUNZ бўлиб, Adidas компанияси мазкур коптокни аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун ишлаб чиқарганди, аммо мазкур мусобақада ҳам ушбу тўпдан фойдаланиладиган бўлди.

Ушбу тўпда ҳам Қатардаги жаҳон чемпионатида бўлгани сингари офсайдни аниқлайдиган яримавтомат тизим мавжуд.

Бразилия ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг "D" гуруҳида Италия, Нигерия ва Доминикан билан тўқнаш келади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика