RU

Последние новости

14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  0 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  5 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  18 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   5 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  50

U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи стартидан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди Новости

U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи стартидан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи 1-тур учрашувлари олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

— Саралаш босқичи ҳақида

— Авваламбор, мусобақа ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни айтиб ўтаман. Ташкилий жиҳатдан барча нарса амалга оширилган. Мусобақани юқори савияда ўтказиш борасида кераклиги ишлар қилинганлиги кўриниб турибди. Саралаш ўйинлари ҳақида гапирадиган бўлсам, олдимизда бизни муҳим учрашувлар кутиб турибди. Гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилган. Хусусан, Саудия Арабистони, Хитой каби футболи ривожланган, шунингдек, Мянма ва Малдив каби ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоаларга қарши майдонга тушамиз. 

— Жамоангиз бу турнирга қандай тайёргарлик олиб борди?

— Даммамга келишимиздан аввал Япония ва БААда йиғин ўтказдик. Хусусан, Шизуокада Япония ва Уругвай каби жамоаларга қарши баҳс олиб бордик ва етарлича тажриба тўпладик.   

— Мусобақанинг аҳамияти

— Биласиз, Ўзбекистон бу турнирнинг финал ўйинларига мезбонлик қилади. Шу сабабли бизда катта масъулият бор. Мусобақада ўзимизнинг бор имкониятларимизни ишга солиб, кучли томонларимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

— Саудия Арабистони терма жамоасининг имкониятлари ҳақида

— Саудия Арабистони Осиё футболида ўз ўрнига эга. Ҳар битта ёш тоифасида яхши футболчилари бор. Биз бу жамоанинг имкониятларини яхши биламиз. Мусобақанинг финал ўйинларига йўлланма олганимиз ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Биз мезбонларга қарши бор кучимизни ишга солиб, ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика