RU

Последние новости

09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  0 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  11 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  3 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  26

"Турон" устози Денис Бушуев: "Мен жамоаларни Биринчи, Про ёки Суперлига вакили деб ажратмайман" Новости

"Турон" устози Денис Бушуев: "Мен жамоаларни Биринчи, Про ёки Суперлига вакили деб ажратмайман"

"Пахтакор"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) "Турон" устози Денис Бушуев матбуот анжуманида иштирок этди.

Денис Бушуев: "Бугунги ўйин ҳақида бир нима дейиш қийин. Пенальтидан гол урганимизда баҳс бошқача якунланиши мумкин эди. Биринчи бўлимда рақиб ўйинни назорат қилди. Майда паслар туфайли ҳимоядан чиқишга қийналдик. Иккинчи бўлимда оддийроқ ўйнаб, узун паслар орқали ҳаракат қилдик. Иккинчи таймни яхши ўтказдик. Мағлубиятга учраган бўлсакда, йигитларга раҳмат айтаман. Машғулотлардаги меҳнат эртами, кечми, ўз сўзини айтади ва очколар тўплашни бошлаймиз.

- Нега ёш Абега Энянг Нгуни майдонга туширмадингиз?

- Бугун ҳимоя қанотларида икки ёш футболчи ҳаракат қилди. Ҳаммани бирданига майдонга тушириб юборишнинг иложи йўқ. Ушбу баҳсга қилган режам асосида футболчиларни майдонга туширдим.

- Шоҳназар Норбеков нега бугунги ўйин қайдномасига киритилмади?

- Қайдномага 19 нафар футболчини киритса бўлади, бу баҳсга бошқаларни танладим. Лекин бу Норбеков жамоамизда ортиқча дегани эмас, ўйинлар кўп. Кейинги баҳсларда уни асосий таркибда кўришимиз мумкин.

- Кейинги баҳс Про Лига вакили "Шўртан"га қарши бўлиб ўтади.

- Мен жамоаларни ажратмайман. Биринчи, Про ёки Суперлигами ҳар бир рақибга қарши ўйин оғир ўтади. "Пахтакор" юқорида, биз эса пастда эдик, аммо ўйинни кўриб, бундай демаган бўлардингиз. "Шўртан"га қарши баҳс енгил кечмайд ва уни ўз фойдамизга якунлашга уриниб кўрамиз.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика