RU

Последние новости

23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:20BALLON D'OR-2025  29 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  11 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10

Туркиядаги зилзила оқибатида "Сивасспор" мураббийининг 15 нафар қариндоши ҳалок бўлди Новости

Туркиядаги зилзила оқибатида "Сивасспор" мураббийининг 15 нафар қариндоши ҳалок бўлди

"Сивасспор" дарвозабонлар мураббийи Айхан Тенбелўғли Туркиядаги зилзила туфайли 15 нафар қариндошини йўқотди.

Бу ҳақда "Hurriyet "нашри хабар бермоқда.

"Сивасспор"нинг расмий сайтида ҳам Тенбелўғлига ҳамдардлик мактуби пайдо бўлди, бироқ вафот этган қариндошлари сони кўрсатилмаган.

"Кахраманмарашда рўй берган зилзила оқибатида жамоамиз ёрдамчи мураббийларидан бири, Хатайда яшовчи Айхан Тенбелўғлининг кўплаб яқинлари ҳалок бўлгани ҳақида қайғули хабар олдик. Айхан Тенбелоғли, унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз ҳамда ҳалок бўлганларни Аллоҳдан раҳматига олган бўлсин деймиз", – дейилади клуб баёнотида.

Душанба куни эрталаб Туркия жануби-шарқида 7,7 магнитудали зилзила юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, 4 мингга яқин одам қурбон бўлган.


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, бугун Туркиядаги зилзила оқибатида Малатья провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бундан ташқари, тўрт нафар ҳамюртимиз бедарак йўқолган. Уларни топиш бўйича тезкор қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика