RU

Последние новости

20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  1 20:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  27 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   1 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  83 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  1 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  18 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  54 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Туран "Челси" билан ўйин ҳақида: "Симеоне бизга Азарнинг ҳимояга ёрдам бермаслигини айтганди ва биз..." Новости

Туран "Челси" билан ўйин ҳақида: "Симеоне бизга Азарнинг ҳимояга ёрдам бермаслигини айтганди ва биз..."

"Атлетико" собиқ ярим ҳимоячиси Арда Туран жамоа бош мураббийи Диего Симеонедан нималарни ўрганганини айтди.

"Мен футбол тактикаларини "Атлетико"да ўрганганман. Ўйинга тактик жиҳатдан тайёргарлик кўрмас экансан, уни 0:2дан бошлайсан.

Симеоне туфайли Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Челси"га қарши ўйин учун ажойиб тайёргарлик кўргандик.

У бизларга Азар чап қанот ҳимояга қайтмаслигини ва мудофаага ёрдам бермаслигини айтганди.

Бизнинг ўнг қанот ҳимоячимиз Хуанфран эса 3 марта ўтиб кетди. Азар эса унинг ортидан югурмади. Биз учта гол урдик ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик", - дейди Туран.

ЧЛнинг 2013/14 йилги мавсум ярим финал ўйинининг дастлабкисида "Атлетико" ўз уйида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган ва жавоб ўйинида, Лондонда "Челси"ни 3:1 ҳисобида таслим этган. Туран эса бу ўйинда ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйганди.



Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика