RU

Последние новости

19:50Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон" 1:1 (матнли трансляция)  4 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  0 19:27Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   4 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  6 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  7 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  18 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2

"Тоттенхэм" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафида кўрмоқчи Новости

"Тоттенхэм" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафида кўрмоқчи

"Тоттенхэм" марказий ҳимоячи Микки ван де Вен жароҳатидан сўнг, янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш ишларини тезлаштирмоқчи, деб хабар бермоқда "Football Insider".

23 ёшли Ван де Вен "Ман Сити"га қарши кубок доирасидаги ўйинда тиззасидан жароҳат олди ва тахминан 4 - 6 ҳафтага сафдан чиқди.

Маълумотларга кўра, лондонликлар январь ойидаги трансфер ойнасидан аввал бир нечта трансфер вариантлари бўйича ишларни фаоллаштирган. 

"Тоттенхэм" сообиқ скаути Майк Браун "Football Insider"га юзага келган вазият туфайли клуб ҳимоя чизиғини янада кучайтириш ниятидалигини маълум қилган. 

Марказий ҳимояни кучайтириши мумкин бўлган вариантлардан бири Европанинг қатор клублари қизиқишига сабаб бўлган 20 ёшли Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади. 

"Ҳимоячи юқори даражада катта тажрибага эга эмас. Фаолиятида давомида асосий жамоада 62 ўйинда майдонга тушган Ҳусанов, уларнинг 37 тасини Белоруссиянинг иккинчи Лигасида ўтказган. 

2023 йилда "Ланс"га кўчиб ўтгач, Францияда унга юксак баҳо беришди, бироқ кейинги жиддий қадамдан аввал футболчи янада кўпроқ тажриба тўплаши керакдек.

20 ёшли спортчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида 16 бор майдонга тушди ва мунтазам равишда халқаро миқёсдаги мусобақаларда ўйнаб келмоқда. Натижада, кўплаб клублар уни улкан салоҳиятга эга футболчи сифатида кузатмоқда", - дейилади "Football Insider" хабарида.

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика