"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн
03 авг 13:03
Новости


"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн
Сон Хён Мин МЛСдаги энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айланиши мумкин.
"Лос-Анжелес" "Тоттенхэм"нинг 33 ёшли вингерига йилига 20 млн долларга яқин маош таклиф қилди, деб хабар бермоқда журналист Николо Скира.
МЛСда маош бўйича рекордчи "Интер Майами" форварди Лионель Месси бўлиб, у бир мавсумда 20,45 млн маош олади.
Аввалроқ, "шпорлар" аллақачон Лондон клубини тарк этишини эълон қилган Сон учун 20 млн фунт олмоқчи экани маълум бўлганди.
Похожие новости

Комментарии
1. Saudi Pro League (Саудия Про Лигаси) – ўйинчига ўртача €6.27 млн йиллик маош.
2. Premier League (Англия Премьер‑Лигаси) – умумий маош фонд: €2.27 млрд, ўйинчига ўртача €4.57 млн, ва Европа бўйича энг кўп умумий сарфловчилардан бири .
3. La Liga (Испания) – умумий сарф: €1.14 млрд, ўртача ойлик: €2.29 млн .
4. Serie A (Италия) – умумий: €1.06 млрд, ўртача ўйинчи маоши: €2.13 млн .
5. Bundesliga (Германия) – умумий: €963 млн, ўртача: €1.94 млн .
6. Ligue 1 (Франция) – умумий: €675 млн, ўртача маош: €1.36 млн .
7. Turkish Super Lig (Туркия Супер Лигаси) – ўртача маош: €972,000 .
8. Portugal Primeira Liga (Португалия) – ўртача: €433,000; умумий: €215 млн .
9. Netherlands Eredivisie (Нидерландия) – ўртача: €411,000; умумий: €204 млн .
10. Major League Soccer (США/Канада MLS) – ўртача маош: €325,000 (ёки тахминан $350–$417K), умумий: €271 млн .