RU

Последние новости

09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  2 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  1 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  194

Тошкентда майдон муаммоси Новости

Тошкентда майдон муаммоси

Сифатли футбол учун сифатли майдон керак.

1-19 июнь кунлари Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Жами 4та стадионда 32та учрашув ўтказилди. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" 19 кун ичида 9тадан ўйинни қабул қилган бўлса, "Локомотив" стадиони 11 кунда 8та, Қаршидаги "Насаф" марказий ўйингоҳи эса бир ҳафтада 6та беллашувга мезбонлик қилди.

Мусобақани яхши ўтказиб олдик. U-23 терма жамоамиз финалга қадар бориб, мухлисларга хушкайфият улашди. Анчадан бери берма жамоага бу қадар юқори қизиқишни кўрмагандик. Осиё чемпионати якунига етгач, Суперлиганинг 2та тури ўтказилиб, шу билан жамоалар биринчи даврани якунлаб ёзги танаффусга чиқишди. 

Август ойи бошида иккинчи даврага старт берилди ва шу билан бирга майдон муаммоси ҳам юзага чиқди. Ҳозир Тошкентда маза қилиб футбол ўйнаса бўладиган яхши майдон қолмади ҳисоб. Балки "Пахтакор" майдони ҳамон ўз ҳолатини сақлаб тургандир, лекин "Локомотив" ва "Бунёдкор" майдонлари ҳақида бундай деб бўлмайди. 

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўз телеграм каналига "Бунёдкор" майдонининг бугунги суратини қўйди. Чим буткул олиб ташланган, афтидан яна янги чим ётқизилади, бу дегани камида бир йилга майдон кетди. Шунинг учун ҳам бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашуви "Локомотив" стадионида ўтказилади.

Фото манбаси: Диёр Имомхўжаев телеграм канали


"Локомотив" майдони ўтган йил Чемпионлар лигаси Шарқ минтақаси ўйинларидан жабр чекканди. Ўшанда ҳам кетма-кет 8тача учрашув ўтказилганди. Орадан бир йил ўтиб U-23 Осиё чемпионати ўйинларини қабул қилди. Майдонга деярли дам берилмади. Шунинг учун ҳозирги пайтда майдон ҳолатини идеал деб бўлмайди. 

Тошкентда яна бир яхши стадион бор: майдони идеал ҳолатда бўлган (фақат ҳозир эмас) ТТЙМИ стадиони. Афсуски, бу стадион майдонини ҳам мақтаб бўлмайди. U-21 биринчилигидан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви 4 август куни шу ерда бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ майдон туфайли ўйин Қибрайдаги стадионга кўчирилди. 

Кеча "Локомотив-W" аёллар жамоаси мажбуран "Сўғдиёна-W" билан учрашувни Чиғатой стадионида ўтказди. Ваҳоланки, "Локомотив-W" қизлари ҳам Олий лига уй учрашувларини ТТЙМИда ўтказиб келаётганди. 

"Локомотив" майдони ҳозирги ҳолатда


Албатта, биргина U-23 Осиё чемпионати сабаб майдонлар бирданига ёмон ҳолатга келиб қолди дейиш бироз нотўғри. Лекин мусобақа шуни кўрсатдики, бизнинг стадионлар қисқа вақт ичида кетма-кет ўйинларни қабул қилишга тайёр эмас экан. 

P.S. Келаси йил Ўзбекистон яна бир мусобақага мезбонлик қилади. Бу сафар U-20 Осиё чемпионати бизда ўтказилади. Мусобақа кунлари даҳшат: 1-18 март. Бу Осиё чемпионати жаҳон чемпионатига йўлланма беради (4та кучли жамоа чиқади). Мартнинг бошида майдонларимиз қай ҳолатда бўлишини бир тасаввур қилиб кўринг-а. 

Хайрулла Холиқов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика