RU

Последние новости

20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  3 20:05Суперлига. "Машъал" — "Андижон" 1:0 (матли трансляция)  25 20:04АПЛ. "Челси" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Лондон дербиси нурсиз дуранг билан якунланди  13 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли ҳисобда енгди  4 19:34"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  10 18:41Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди  0 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  1 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  6 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0 15:31"Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:13"Рома" АПЛдаги футболчини 20 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан 3 млн еврога ижарага олди  2 14:41Де Хеа "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  2 14:08"Ювентус" "Лилль" вингерини сотиб олмоқчи  0 13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  2

Тожикистон футзал терма жамоаси сардори: "Ўзбекистонлик мухлислар ҳам бизни қўллаб-қувватлашади деган умиддаман" Новости

Тожикистон футзал терма жамоаси сардори: "Ўзбекистонлик мухлислар ҳам бизни қўллаб-қувватлашади деган умиддаман"

Тожикистон футзал терма жамоаси сардори Дилшод Саломов Жаҳон чемпионати стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

- Тожикистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрди? Дастлабки рақиб Марокаш терма жамоаси ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз.

- Яна бир бор Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан хурсандман. Марокаш жамоаси жуда кучли, аммо бизнинг йигитлар ҳам учрашувга 100% тайёр. Яхши ўйин намойиш этиб, насиб қилса ғалаба қозонамиз.

- Гуруҳдаги рақиблар Панама, Португалия ва Марокаш терма жамоалари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Кучли гуруҳдан жой олганимиз. Португалия Жаҳон чемпиони ва Европа чемпионати ғолиби. Марокаш эса ўз минтақасида ғолиб бўлган. Умуман олганда, мундиалда кучсиз жамоаларнинг ўзи бўлмайди. Рақибларимиз кучли бўлишига қарамай, биз ҳар кимга қарши ўйнашга тайёрмиз.

- Тожикистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги мақсадлари қандай?

- Биз қўшни мамлакатларимиз ва шу сабабли Тожикистонлик мухлисларнинг сони ҳам кўп бўлади деб ўйлайман. Ўзбекистонлик мухлислар ҳам бизни қўллаб-қувватлашади деган умиддаман. Ўз ўйинимиз билан мухлисларни хурсанд қилишимиз керак.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика